Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай товарлар импортига акциз бекор қилинди ва бунинг нархларга таъсири

27.01.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси билан МДҲга аъзо давлатлар ўртасида эркин савдо зонасини қўллаш тўғрисидаги баённомага (31.05.2013 йилдаги) мувофиқ 2020 йил 31 декабрда Ўзбекистон томонидан маҳаллий ишлаб чиқариладиган ва олиб келинадиган товарларга акциз солиғи ставкаларини унификациялаш учун қабул қилинган ўтиш даврининг муддати тугади.

 

norma.uz илтимосига кўра Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир Бойқобилов унификациялаш натижаларини шарҳлаб берди:

 

– ГАТТ III моддасига мувофиқ «Аҳдлашувчи Тарафлар ички солиқлар ва бошқа ички йиғимлар, ички сотувларга тааллуқли, қонунлар, қоидалар ва талаблар, товарларни сотиш, харид қилиш, ташиш, тақсимлаш ёки улардан фойдаланиш ҳақидаги таклифлар ҳамда муайян миқдорда ёки улушларда товарларни аралаштириш, қайта ишлаш ёки фойдаланишни талаб этадиган миқдорий тартибга солишга оид ички қоидалар импорт қилинган ёки маҳаллий товарларга маҳаллий ишлаб чиқариш учун ҳимояни яратиш мақсадида қўлланилмаслиги лозим деб эътироф этадилар».

 

Ўзбекистон ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида 2021 йил 1 январдан 73 та товар позицияси, шу жумладан электр техникаси (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолатчилик ва бошқа маҳсулотлар), гилам маҳсулотлари ва бошқалар бўйича импорт қилиш чоғида олинадиган акциз солиғини бекор қилди.

 

Импорт қилинадиган товарларнинг айрим турларига акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлайди. Бунда ушбу товарлар бўйича нархнинг вақтинча пасайиши кузатилади. Қуйидаги жадвалда мисол келтирилган:

 

Импортга акциз солиғи бекор қилинганда товар нархининг ўзгариши

 АҚШ доллари

Samsung WW60J4063LW/LD

кир ювиш машинаси

Божхона қиймати

Бож (20%)

 Акциз солиғи (10%)

ҚҚС (15%)

Товар қиймати

 Устама нарх (10%)

Қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда

Сўмла
($1=10 440 сўм)

2021 йил 1 январга қадар

180,0

36,0

18,0

35,1

269,1

296,0

340,4

3 553 896,1

2021 йил 1 январдан кейин

180,0

36,0

0,0

32,4

248,4

273,2

314,2

3 280 519,4

Фарқ

 

-18,0

 

-26,2

-273 376,6

 

Кейинчалик нархлар ушбу турдаги товарларга бўлган талаблардан келиб чиқиб, талаб ва таклифлар нисбатини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

 

Импорт қилиш чоғида акциз солиғи бекор қилинган товарларнинг асосий гуруҳларини санаб ўтамиз:

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Пахта, қуюлтирилган сут ва қаймоқ, йогурт, кефир ва бошқа ферментланган ёки ивитилган сут ва қаймоқлар, пишлоқ ва творог, маргарин, колбаса ва гўштдан тайёрланган бошқа ўхшаш маҳсулотлар, шакардан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари, шоколад ва таркибида какао бўлган бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, шоколад ва шоколаддан тайёрланган маҳсулотлар, шоколадли конфеталар, шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, нон-булка, ундан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари, пирожнийлар, печенье, нон-булка ва ундан тайёрланган бошқа маҳсулотлар, ширин қуруқ печенье, вафли ва вафлили кулчалар, сабзавотлар, мевалар, ёнғоқ ва бошқа ўсимликларнинг истеъмолбоп қисмлари, томат пасталари, мевали шарбатлар (шу жумладан узум шинниси) ва сабзавот шарбатлари, музқаймоқ, ичимлик сувлари, шу жумладан табиий ва сунъий тайёрланган минерал сувлар, газланган сувлар, шу жумладан шакар қўшилган минерал ва газланган сувлар

Плиталар, листлар, плёнкалар, тасмалар, полосалар ва бошқа силлиқ шакллар

Кўндаланг кесими 1 мм дан ортиқ бўлган мононит, симлар, стерженлар ва шаклдор профиллар, плиталар, листлар, плёнкалар, тасмалар, полосалар ва пластмассадан тайёрланган бошқа силлиқ шакллар, пластмассадан тайёрланган бошқа қурилиш деталлари

Гилам маҳсулотлари

Тугунли гиламлар ва полга тўшаладиган бошқа тўқимачилик қопламалари, тайёр ёки ярим тайёр матоли гиламлар ва полга тўшаладиган бошқа тўқимачилик қопламалари, наматдан ёки юпқа наматсимон матодан тайёрланган гиламлар ва полга тўшаладиган бошқа тўқимачилик қопламалари

Қора металлардан тайёрланган металл конструкциялар

Асосан ёки фақат лист материаллардан тайёрланган бошқа буюмлар, изоляцияланган тўлдиргичли гофрланган (қовурғали) листлардан таркиб топган панеллар

Алюминий қотишмасидан тайёрланган профиллар

Алюминий қотишмасидан тайёрланган ғовакли профиллар, алюминий қотишмасидан тайёрланган бошқа профиллар, ғоваклиларидан ташқари, алюминийдан тайёрланган бошқа буюмлар, қуйма буюмлар, 8701-8705-товар позицияларидаги моторли транспорт воситаларини йиғишга мўлжалланганларидан ташқари, узел ва агрегатлардан тайёрланган буюмлар, алюминийдан тайёрланган бошқа буюмлар, авиация двигателлари ва/ёки фуқаролик ҳаво кемаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган қуйма буюмлардан ташқари

Маҳкамланадиган арматура, бошқа марказий иситиш қозонлари, қопқоқлар ёки тортувчи жавонлар

Маҳкамланадиган арматура, фурнитура ва бинолар, эшиклар, ромлар учун ишлатиладиган қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган бошқа шунга ўхшаш деталлар, бошқа марказий иситиш қозонлари, энг катта горизонтал ҳажми 120 см дан ошмайдиган қалпоқлар ёки тортувчи жавонлар

Электротехника товарлари

Газ ва бошқа турдаги ёқилғида ишлайдиган овқат тайёрлаш ва иситиш қурилмалари, тайёрлаш ва иситиш учун мўлжалланган бошқа ошхона қурилмалари, электр билан иситилмайдиган марказий иситиш учун мўлжалланган радиаторлар ва уларнинг қисмлари, иссиқ ҳавони етказиб бериш учун ҳаво иситгичлар ва тақсимлаш қурилмалари, ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш қурилмалари, комбинацияланган совуткич-музлатгичлар, бошқа комбинацияланган совуткич-музлатгичлар, компрессияланган бошқа маиший совуткичлар, вертикал шаклдаги музлатгич жавонлар, вертикал шаклдаги бошқа музлатгич жавонлар, совуткич витриналар ва пештахталар, бошқа совуткич витриналар ва пештахталар, кир ювиш машиналари, маиший ёки кирхоналар учун мўлжалланган кир ювиш машиналари, шу жумладан кирни сиқиб берувчи қурилма билан жиҳозланган машиналар, электр двигатель ўрнатилган чангютгичлар, электр двигатель ўрнатилган бошқа чангютгичлар, сувни чиқарадиган электр иситгичлар, сувни тўплайдиган электр иситгичлар, электр дазмоллар, микротўлқинли печлар, маиший стационар электр плиталар, бошқа электр плиталар, 8471-товар позициясидаги ҳисоблаш машиналарига бевосита уланадиган бошқа мониторлар ҳамда улар билан бирга фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган аппаратуралар, телевизион алоқа учун қабул қилувчи, рангли тасвирли, экранли бошқа аппаратлар, хона учун мўлжалланган электромеханик виключателлар, бошқа штепселлар ва розеткалар

Люстралар ва бошқа электр ёритгич асбоблари

Люстралар ҳамда шипга ва деворга осиладиган бошқа электр ёритгич асбоблари, электр лампалар ва бошқалар ёритгич асбоблари, бошқа материаллардан тайёрланган ва чўғланма лампалар билан бирга фойдаланишга мўлжалланган бошқа прожекторлар, тиббий мақсадлар учун мўлжалланганларидан ташқари



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_