Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти на НДС компаниям, оказывающим медицинские услуги или реализующим лекарства Строительные организации получают «предупреждения» от налогового органа. Как реагировать? В Узбекистане продлят льготы по соцналогу для предприятий сферы услуг и торговли

Қарши давлат техника университети очилмоқда

14.12.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 10.12. 2024 йилдаги «Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-428-сон қарори қабул қилинди.

 

У Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ва Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали негизида ташкил этилмоқда.

 

Университетнинг асосий вазифалари – муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, АТ ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш, ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳаларида муҳандислик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилади:

  • қайта тикланувчи энергия манбалари;
  •  экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;                                
  •  атроф-муҳит муҳандислиги.

 

Университетда талабалар томонидан фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари ва профессор-ўқитувчилар таркиби фаолияти самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилади ҳамда иқтидорли талабалар учун хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этилади.

 

Университет негизида ташкил этилаётган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда университет дипломи берилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.12. 2024 йил кучга кирган.