Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тарихий обидалар, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик соҳаси объектлари QR-кодлар билан жиҳозланди, деб хабар беради Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Қашқадарёдаги тарихий обидаларга QR-кодларни жорий этиш бошланди
Қашқадарёдаги тарихий обидаларга QR-кодларни жорий этиш бошланди
29.01.2018

VERUM QR деб номланган мазкур лойиҳа Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда «Texno Dargoh» МЧЖ томонидан йўлга қўйилди.
Бу - муҳим. VERUM QR лойиҳаси SMART-сайёҳлик ва сайёҳлик соҳасида IT-технологиялардан фаол фойдаланиладиган мамлакат сифатида Ўзбекистон имижини халқаро майдонда тарғиб этишга қаратилган.
Маълумот учун. QR-код – “quick response” инглиз тилидан таржимада “тез жавоб” деган маънони англатади. У “квадрат” икки ўлчовли штрих-коддан иборат. Ундан ахборотни визуал кодлаштириш учун қўлланилади. Смартфонлар фойдаланувчилари сони бутун дунёда ортиб бораётганлиги туфайли анча оммалашмоқда. У Япониянинг «Denso-Wave» фирмаси томонидан 1994 йилда ишлаб чиқилган. Ахборотни ўқийдиган ва шифрлайдиган камерали телефонлар пайдо бўлганидан кейин у муваффақият қозонди. Битта кодда замонавий кирилл кодировкасидаги 1 450 ҳарфгача ёки 4 296 лотин белгиларини рақамлар билан аралаш ҳолда шифрлаш мумкин. Ҳар қандай замонавий телефонга уни аниқлайдиган дастур ўрнатиш мумкин.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида QR-кодлар Шаҳрисабз шаҳридаги диққатга сазовор жойларда жорий этилди. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар вилоятнинг барча сайёҳлик обидаларида шундай кодлар жорий этилади. QR-код воситасида тарихий обидалар тўғрисида бериладиган маълумотлар 12 тилда тақдим этилади.
QR-код ёрдамида сайёҳлар шундай код киритилган ҳар бир объект ҳақида батафсил маълумотларни олиш имконига эга бўлишади.
«UZCARD» тизими тўловни QR-код воситасида амалга ошириш имконини йўлга қўйгани ҳақида бу ерда хабар берган эдик.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Читайте в свежих номерах

- Как сформировать производственную себестоимость
- Что мешает платить налоги: топ-10 проблем
- Если дата выпуска авто не превышает одного года
- «О внесении дополнений и изменений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием налогового и таможенного законодательства»
- Расчет НДФЛ и социального налога для строителей

- Разработана Концепция туризма «Благословенное паломничество»
- «Об утверждении Стратегии социальной защиты населения Республики Узбекистан»
- Как открыть и зарегистрировать общество с ограниченной ответственностью
- Получить ЭЦП можно через Консульство Узбекистана
- «О мерах по внедрению эффективной системы диалога с субъектами предпринимательства и дальнейшему усилению их правовой защиты»