Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Қишлоқ хўжалик ўсимликларини ҳимоялаш бўйича мажбуриятлар аниқ белгиланади

25.03.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида қишлоқ хўжалик ўсимликларини касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

19 март куни бўлиб ўтган тадбирда қайд этилишича, ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан самарали ҳимоя қилмай туриб, улардан сифатли, юқори ҳосил олиб бўлмайди.

 

Бегона ўтлар қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ва етиштирилган маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. Бегона ўтлар кенг тарқалган йиллари ҳосилдорлик ғаллазорларда 10%га, дон дуккаклиларда – 13,4, ғўзада – 7,5, картошкада – 6, сабзавот экинларида эса 10,8%га пасаяди.

 

Ўсимлик маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш жараёнининг кенгайиб бориши, ўсимлик уруғларининг янги навлари кириб келиши карантин тадбирларини янада кучайтиришни тақозо этади.

 

Шу жиҳатдан, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тайёрлашда соҳага доир ваколатли органларнинг ваколат ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, қонунни тўғридан-тўғри ишлайдиган нормалар билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

 

Депутатлар ушбу соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмаслиги, бунинг натижасида мутахассисларнинг касбий маҳорати, уларнинг иш кўникмаси оширилиши таъминланмаётганини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

 

Тадбир якунида юқорида кўрсатилган қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, замонавий ҳуқуқий механизмларни қонунчиликда акс эттиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

материаллари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_