Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uz

Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши 7 апрелда бўлиб ўтди

08.04.2020

Читать на русском языке

 

Депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар. Улар орасида ЖПКга тузатишлар, хусусий мулкчилик, шунингдек педагогларнинг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси ҳимоясини таъминлашга оид лойиҳалар ҳам бор.    

 

ЖПКга шахсни ушлаш, унга ҳуқуқларини тушунтириш, ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйишни видеоёзувга олиш тўғрисидаги талаб киритилади. Шахсни ушлаш жараёнида видеоёзув қўлланилмаган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари биносида унга ҳуқуқларини видеоёзувга қайд этган ҳолда тушунтириш лозим. Шахсга нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертизадан ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги чоралар қўлланилганлиги ҳақида уларнинг оила аъзолари ёки яқин кишилари хабардор қилиниши шарт. Депутатлар тузатишларни иккинчи ўқишда қабул қилдилар ва Сенатга юбордилар.

 

Депутатлар қизғин муҳокамадан сўнг жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга йўналтирилган тузатишлар учун овоз бердилар. Хусусан, сўнгги пайтларда ер участкаларини олиб қўйиш жараёнларида кўп учраётган қуйидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади:

  • кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган – 1 244 та ҳолат;
  • объектлар бузилиши натижасида етказилган зарарлар учун компенсация тўланмаган – 430 та ҳолат;
  • объектлар уларнинг мулкдорлари хабардор этилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан бузиб ташланган – 846 та ҳолат;
  • мулкдорларни ўз вақтида хабардор қилиш нормалари бузилган – 1 388 та ҳолат.

 

Кун тартибидаги кейинги масала таълим бўлди. Парламент аъзолари МЖТКга тузатишлар билан қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар:

  • 47-модда («Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик») бўйича ҳуқуқбузарликлар кўпайганлиги сабабли жарималар оширилади;
  • таълим муассасаси педагогик ходимининг касбий фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги янги модда (1975) киритилади. Педагогик ходимнинг таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатганлик, унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жарима солинади.

 

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга таълим муассасалари педагогик ходимларининг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсининг давлат ҳимоясини таъминлаш, уларнинг касбий фаолиятига аралашишга ҳамда хизматлар вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган модда киритилади.

 

Сўнгра депутат томонидан Ер кодекси, «Ўрмон тўғрисида»ги ва «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунларга киритиладиган тузатишлар қабул қилинди. Уларнинг мақсади ўрмон хўжалиги фонди ерларидан самарали ва оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солишдан иборат. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига жисмоний ва юридик шахсларга инвестицион шартномалар ёки ДХШ асосида ўрмон фонди ерларини 49 йилдан кўп бўлмаган муддатларга тақдим этиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек ўрмон фонди участкаларига асалари оилалари (уялари) ва хўжаликларини жойлаштириш учун рухсатнома бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Ўрмон фонди ҳудудида рекреацион зоналар ташкил этиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади, бу экотуризмни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

 

«Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Парламент иккала палатаси вакилларидан иборат таркибда тузилган махсус Келишув комиссиясига юборилди. Комиссия депутат ва сенаторлар бир фикр-мулоҳаза келолмаган тақдирда тузилади. Мазкур ҳолатда, ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган, бироқ Сенат томонидан 2020 йил   28 февралда рад этилган. 30 мартда қуйи палатадаги қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг депутатлар Сенатдан аниқ таклифлар келиб тушгунига қадар қонун лойиҳаси муҳокамасини кейинга қолдиришга қарор қилдилар. Келишув комиссияси барча келишмовчиликларни бартараф этиши кутилмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_