Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин и ГНК привели свои разъяснения по НДС в соответствие с законодательством – читайте на buxgalter.uzПочему НДС создает дополнительные хлопоты посредникам – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzПереход на НДС: кому требуется помощь – читайте на buxgalter.uz

Қонуннинг янги таҳририда НҲҲнинг ҳар бир тури аниқлаштирилади

09.04.2019

Читать на русском языке

8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Президентнинг 2018 йил 8 августдаги Фармони билан тасдиқланган Концепцияга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (НҲҲ) ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, улар ижроси устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Норма ижодкорлиги – мураккаб, кўп қиррали жараён. Ҳар жиҳатдан пишиқ, пухта тайёрланган НҲҲда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устувор аҳамият касб этса, унинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳам самарали бўлади. Аксинча, амалга оширишнинг аниқ механизмига эга бўлмаган, баъзан ўзаро зид қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

 

Йиғилиш давомида қуйидагилар кўриб чиқилди:

  • НҲҲ лойиҳаларини, шунингдек, уларга илова қилинаётган ахборот-таҳлилий маълумотларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубияти;
  • Концепцияни амалга ошириш доирасида Олий Мажлис палаталари томонидан қабул қилинган Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштириш ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича «Йўл харитаси».

 

Мазкур «Йўл харитаси» асосида 60 га яқин тўғридан-тўғри амал қилиш механизмига эга бўлган қонунларни қабул қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

 

Йиғилишда асосий масала – Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясининг энг муҳим ҳаракатлантирувчи механизмларидан бири ҳисобланган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокама қилинди. 

 

Адлия вазирлиги ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳада НҲҲнинг ҳар бир тури бўйича аниқ асос ва предмети белгиланган. Уларни қабул қилишдан аввал жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш, коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига таъсирини баҳолаш зарурлиги белгиланган.

 

Янги таҳрирда қонун лойиҳаларини учинчи ўқишда Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш жараёнида муҳокама қилиш тартиби ҳамда Сенат томонидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тартиби белгиланган.  

 

Лойиҳа юзасидан Комиссия аъзолари ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдириб ўтишди, у Комиссия томонидан маъқулланди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материаллари асосида.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_