Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ҚҚС Ўзбекистонда Интернет ривожланишини сустлаштирадими

25.02.2020

Читать на русском языке

Интернет тармоғида Ўзбекистонда «Google Tax» электрон хизматларига солиқ солиш тўғрисида мақолалар берилмоқда. Вuxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султоновга мурожаат қилиб, ушбу соҳадаги янгиликлар ҳақида маълумот беришни сўради.

 

Янги Солиқ кодекси кучга киргунга қадар қандай бўлган.

 

2020 йил 1 январга қадар электрон хизматларга қуйидаги ҳолларда ҚҚС солинган:

 

1) Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан мамлакат ҳудудида жойлашган истеъмолчиларга хизматлар кўрсатилганда. Бунда истеъмолчи юридик ёки жисмоний шахс эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ставкада ва тартибга кўра ҚҚС ҳисобланади.

 

Бироқ Ўзбекистон юридик шахслари томонидан республикадан ташқарига хизматлар кўрсатилган тақдирда, ушбу хизматлар солиқ солинмайдиган айланма сифатида қаралган. Бунда “кирувчи” ҚҚС ҳисобга олинмаган. Солиқ харажатларга киритилган, бу эса электрон хизматлар таннархининг ошишига олиб келган;

 

2) Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан норезидент – юридик шахслардан электрон хизматлар харид қилинганда. ҚҚС  хизматлар харидори томонидан  тўланган. Масалан, норезидентдан электрон хизматларни 100 бирликда олишда  ҚҚС 15 бирлик миқдорида тўланган. Танланган солиқ солиш тизимига қараб, ушбу солиқ суммаси ёки ҳисобга олинган, ёхуд хизматлар қийматига киритилган.

 

Айнан шу норезидент томонидан Ўзбекистонда жойлашган жисмоний шахсга худди шундай электрон хизматларни реализация қилишда ҚҚС на бизнинг мамлакатда, на хизматлар етказиб берувчининг мамлакатида тўланган. Натижада электрон хизматларнинг маҳаллий етказиб берувчилари жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишда хориж билан солиштирилганда тенг бўлмаган шароитларга тушиб қолар эдилар. Бюджетга даромадлар тўлиқ тўланмас эди.

 

2020 йил 1 январга қадар электрон хизматлар кўрсатишда ҚҚС тўлаш схемаси қуйидагича бўлган:

 

 

 

 

Шу тариқа барча электрон хизматларга, норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлардан ташқари, ҚҚС солинади.

 

Эътибор беринг! ҚҚС мамлакатда хизматлар харидори жойлашган жойи бўйича тўланади. Ушбу қоида нафақат Ўзбекистонда, балки мазкур солиқ ундириладиган барча мамлакатларда белгиланган.

 

2020 йилда юридик шахсларда электрон хизматларга солиқ солишда нималар ўзгарди

 

Ўзгартиришлар, аввало  Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларга тааллуқлидир. Улар норезидентларга хизматлар кўрсатганида, илгари харажатларга (таннархга) қўшилган “кирувчи” ҚҚС суммасини ҳисобга олишлари мумкин. Ўзбекистонлик хизматлар етказиб берувчилари бюджетга ҚҚС ўтказмаслигига қарамай бунга ҳақлидирлар. Яъни электрон хизматларни экспорт қилиш учун зарур товарларни (хизматларни) харид қилишда тўланадиган солиқ энди давлат томонидан уларга қайтарилиши лозим.

 

Норезидентлардан электрон хизматларни харид қилувчи Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларнинг ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлари сақланиб қолади. Бироқ энди ушбу юридик шахслар солиқ агентлари ҳисобланади, чунки улар олинадиган хизматлар қийматидан солиқни чиқариб олиши лозим.

 

ҚҚС хизматлар қийматига киритилмаган бўлса, юридик шахс – резидент уни мустақил ҳисоблаб чиқариши лозим, 2020 йил 1 январга қадар шундай қилинган.

 

Эътибор беринг! 2020 йилда Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлган норезидентлар томонидан ушбу муассаса орқали ҚҚС тўланади (СКнинг 237-моддаси).

 

Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган электрон хизматларга солиқ қандай тартибда солинади

 

2020 йилдан бошлаб хизматлар кимларга – юридик ёки жисмоний шахсларга кўрсатилишидан қатъи назар, норезидентларнинг электрон хизматлардан олинган даромадларига ҚҚС солинади. Жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатишда норезиденларнинг ўзлари ёки истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни амалга оширадиган воситалар солиқ тўловчи ҳисобланади.

 

Бу улар ҚҚС тўлаши учун Ўзбекистонда ваколатхона очиши, ходимларни ёллаши ва шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошириши керак, дегани эмас. Улардан tax.uz сайтида шахсий кабинетни рўйхатдан ўтказиш талаб этилади, у уларнинг ҚҚС-офиси бўлади. Электрон шаклда масофадан туриб соддалаштирилган тарзда рўйхатдан ўтказиш хизматларнинг хорижий етказиб берувчиларига солиқ тўлашга оид харажатларни камайтиришга имкон беради.

 

Бунга қуйидагиларга имконият яратади:

  • ҚҚС бўйича электрон шаклдаги соддалаштирилган ҳисоботни чоракда 1 марта масофадан туриб топшириш;
  • истеъмолчиларга ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш зарурати мавжуд эмаслиги;
  • хориждан туриб солиқни валютада тўлаш.

 

Бунда Ўзбекистон иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг бирор-бир қоидаларини ўзгартиришига ёки бекор қилишига тўғри келмайди. Улар бевосита солиқларни тартибга солади ва қўшилган қиймат солиғига тааллуқли бўлмайди.

 

Ўзбекистон электрон хизматларга солиқ солишда ҳеч қандай янги механизмни ўйлаб чиқаргани йўқ. У кўпчилик давлатлар томонидан қўлланилади ва уларга даромад келтиради. Бунда электрон хизматлар ривожланиши ва ҚҚС тўлаш ўртасида ўзаро алоқа кузатилмайди. «Гугл солиғи» ундириладиган давлатларда электрон иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир ўтказмайди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_