Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Раҳбар бухгалтерия ҳисобини билиши шартми?

17.04.2018

Бозор бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахасислар билан тўлиб тошган бўлса, узоқдан туриб ҳам шундай хизматни кўнгилдагидек уддалайдиганлар кўплаб топилаётган бир пайтда бунинг нима кераги бор, қолаверса, раҳбарнинг шундоқ ҳам иши кўп, бу ортиқча оворагарчилик бўлади, дейишингиз мумкин.

Аммо бу ерда гап раҳбар балансларни тузиш, ҳисоботларни тайёрлаш, юкхатларни ёзишни ўрганиши ҳақида кетаётгани йўқ. Балки бухгалтерия ҳисоби ва молия соҳасининг баъзи бўлимларининг ўзига хосликлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши кераклиги ҳақида бормоқда. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, булар:

— «Дебиторлик/кредиторлик қарзи», «операция даромади», «ялпи даромад» нима?

— Молиявий ҳисоботни қандай таҳлил этиш мумкин?

— Молиявий режаларни қай тарзда тузиш зарур?

— Инвестицион қарорлар қандай қабул қилинади?

— Компаниялар қандай молиялаштирилади ва бошқалар.

 

Ҳақиқатан ҳам ушбу саволларнинг жавобини билмайдиган раҳбарлар кўплаб топилади. Аммо айнан шу сингари саволларга жавоблар ёрдамида пул тушуми муддатларини назорат қилиш, келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий муаммоларни олдиндан кўра билиш ҳамда уларнинг ечимини топишга тайёргарлик кўриш мумкин бўлади. Қолаверса, қуйидаги саволларга ҳам жавоб топиш мумкин:

  • У ёки бу фаолият давом эттиришга арзийдими?
  • У ёки бу лойиҳага пул киритиш керакми?
  • У ёки бу маҳсулотни сотиш фойда келтирадими?

 

Директор мақомига эга бўлган одамнинг бухгалтерия ва молиявий ҳисобот асосларини билиши қонунчилик масъулияти жиҳатидан жуда фойдали бўлиши тайин. Кейинги сафар бирор ҳисоботга ёки ҳужжатга қўл қўйишдан олдин баланснинг барча бўлимларини таҳлил этиб беришларини сўраш, ҳисоботларнинг ишончли ёки ишончли эмаслигини текшириш мумкин бўлади.

 

Бундан ташқари, ҳисоб асосларини тушуниш бухгалтернинг ҳаракатларини назорат қилишга имкон яратади. Унга тўлиқ ишонилган тақдирда ҳам балансдаги хатоликлардан ҳеч ким кафолатланмаган, масъулият юки ва жарималарни тўлиш эса барибир раҳбар гарданига тушади.

 

Раҳбар сифатида турли лойиҳалар ўртасида органик ресурсларни тақсимлаш бўйича қарорларни қабул қилишда иштирок этишга тўғри келади. Бунинг учун эса харажатлар ва натижалар таҳлилини ўтказиш малакасига эга бўлиш жоиз. Демакки, бу ерда ҳам бухгалтерия ва молия асосларини билиш асқатади.

 

Юқорида айтилганларнинг барчаси малакали бухгалтергина яхши раҳбар бўла олади, дегани эмас. Аммо ҳақиқатан ҳам муваффақият қучишни истаган раҳбар бухгалтерия ҳисоби бўйича муайян билим ва кўникмаларни шакллантиришини шарт. Бунда “Norma” компанияси ва ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган ажойиб ресурс яқиндан ёрдам беради. Bir.uz тизимининг тестлари нафақат бухгалтерия борасидаги билимларни текшириш, балки бу билимларни оширишда ҳам беназир ресурсдир. Масалан, тестда хатога йўл қўйсангиз, унга қаерда йўл қўйганингизни дарров билиб оласиз. Ўқув материаллари билан танишиб чиққач эса бундай хатони бошқа такрорламаслигингиз тайин.

 

Норма томонидан таклиф этилаётган турли семинарлардан ўзингизга мос мавзулардан бирини танлаб иштирок этиш орқали ҳам бухгалтерия борасидаги билимларни ошириб олиш имконига эгасиз. Мутахассисларимиз саволларингизга жавоб беришга ҳар доим тайёр.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.