Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Раҳбарларнинг қандай “онлайн ёрдамчилари” бор?

04.05.2018

Ходимлар учун қулай шароитларни яратиш тобора урф бўлиб бормоқда, аммо танганинг тескари тарафи ҳам борлигини унутмаслик керак. Меҳнат жамоаси ҳақида ҳаддан ташқари ғамхўрлик қилиш ходимларнинг лоқайд бўлиб қолиши ва ишининг самарадорлиги тушиб кетишига олиб келиши мумкин. Аммо технологиялар тараққиёти бундай ҳолатларга қарши курашиш учун янги имконият эшикларини очмоқда. Хусусан, раҳбарларнинг юмушини енгиллаштирувчи қатор онлайн сервислар аллақачон пайдо бўлган.

 

Гарчи уларнинг аксарияти рус ва инглиз тилларида бўлса-да, хорижий тилларни яхши биладиган раҳбарлар учун улардан фойдаланиш қийинчилик туғдирмайди. Юртимизда ҳам яқин кунларда шундай сервислар пайдо бўлишига умид билдирамиз ва уларнинг айримлари ҳамда уларнинг ишлаш усули билан қуйида таништириб ўтамиз.

 

Онлайн “турникет”


Асосан катта компанияларнинг остонасида ходимларнинг кириб-чиқиш вақтини назорат қилувчи турникетлар ўрнатилган: офисга кириш учун махсус магнитли рухсатномадан фойдаланилади. Мутахассислар ана шу тизимнинг онлайн таснифини ишлаб чиқишди. «Босс Контроль» деб номланувчи ушбу сервис деворга ўрнатилади ва у ходимларнинг кириш-чиқишини қайд этиб боради. Сўнгра тизим маълумотларга ишлов бериб, ишчиларнинг офисда бўлган вақти ҳақида тезкор ҳисоботларни тайёрлайди.  Агар ходим узрли сабабсиз мунтазам кеч қолаётган бўлса, уйига вақтидан олдин кетаётган бўлса ёки ҳадеб танаффус қилаверишга одатланган бўлса, бу ҳақда компания раҳбарияти дарҳол хабар топади.  Демакки, ходимлар иш жойида кўпроқ вақт ўтказишга одатланишади.

 

Pay Punch

 

Бу ҳам ходимларнинг ишда бўлиш вақтини ҳисоблашнинг биометрик тизими. Фақат юқоридаги сервисдан фарқли ўлароқ, офисда махсус ускуна ўрнатилиб, унга ходимлар бармоғи ёки қўлини тушириши мумкин. Айниқса, иш соатбай ҳисобланадиган ишхоналарда бундай назорат усули жуда қўл келади: ишланмаган вақт иш ҳақидан осонгина чегириб олинади.

 

Ходимларнинг келиб-кетиш жадвали автоматик равишда раҳбарият ва бухгалтерияга етказилади. Тизим биометрик бўлгани сабабли алдов бу ерда иш бермайди, яъни офисдаги ҳамкасбидан карточкани ўзининг ўрнига “ўтказиб юбориш”ни сўраш бефойда.

 

CrocoTime


Ходимнинг иш вақтида офисда бўлди дегани, самарали ишлаяпти, дегани эмас, албатта. Ишга дахли бўлмаган сайтлар ёки кўнгилочар иловалардан фойдаланиб ўтириб, ўзини тўлқинланиб ишлаётгандек кўрсатишга ҳеч нарса ҳалал бермайди. Бундай бесамар вақт кетказишнинг оқибатлари аслида анча аянчли – маълумотларга кўра, бу мамлакат иқтисодиётига йилига бир неча миллиардга тушиши мумкин.

 

Ходим иш вақтининг неча фоизини ўз вазифаларини бажаришга, яна қанчасини кўнгилочар ресурсларда сарфлаганини аниқлашга CrocoTime сервиси ёрдам беради. Тўпланган маълумотлар асосида у ҳар бир ходимнинг иш коэффициентини ҳисоблаб бера олади, шунингдек, қандай ресурслар унинг энг кўп вақтини олаётгани тўғрисида раҳбариятга ҳисобот тайёрлашга ҳам қодир.

 

Disciplina.ru


Офис ходимлари ишини мувофиқлаштиришга қаратилган яна бир тизим. Disciplina.ru нафақат компьютерда фойдаланилаётган дастурлар ва иловалар ҳақидаги маълумотларни йиғади, балки иш жадвалига амал қилинишини назорат қилади, ортиқча ишланган вақтни ҳам белгилаб боради.

 

Натижада ҳар бир ходимнинг иш куни тузилишини англашга ёрдам берувчи ҳисоботлар тайёрланади – энг кўп вақтини нималарга сарфлаяпти, қайси вақтда кўпроқ ёки камроқ ишлаяпти ва ҳоказо. Бундай маълумотлар иш берувчига ходимларни зўриқтириб қўймаслик, шу билан бирга ишга совуққонлик билан ёндашишга йўл бермасликка ёрдам беради ва бу орқали иш жараёнларини оптималлаштириш мумкин бўлади.

 

Юқорида асосий вақтини офисда сарфлайдиган ходимлар учун мўлжалланган онлайн ресурлар тақдим этилди. Кейинги материалларимизда офисдан ташқарида юмушларни бажарадиган ва олисдан туриб ишлайдиган ходимлар учун аталган шундай сервислар ва уларнинг ишлаш усули хусусида тўхталамиз.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.