Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Задайте вопрос по НК в новой редакции заместителю министра финансов Дильшоду СУЛТАНОВУ - читать на buxgalter.uzКто отвечает за ЭЦП, если ею пользуются многие - читать на buxgalter.uzДо конца января нужно сдать четыре отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzСтоимость аренды госимущества в Ташкенте в 2020 году предлагается поднять в 1,5 раза - читать на buxgalter.uzКак работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzРеестры онлайн–ККМ опубликованы, но переход на них снова откладывается - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uz

«Рақамли хўжалик» ҳосилдорликни 15-20%га оширишга ёрдам беради

26.08.2019

Читать на русском языке

Бу фермерларга экинлар парвариши ва ернинг ҳолатини яхшилаш бўйича масофадан тавсиялар олиш имконини берадиган мобиль иловадир, деб хабар қилинди Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги сайтида.

 

Иловани «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ишга туширади. Унинг негизида - фермер томонидан юклаб олинадиган маълумотларни таҳлил қилувчи ва ўсимликларнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот берувчи сунъий ақл (СА) мавжуд. СА салбий омилларни ўз вақтида аниқлаш ва фермерларга қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликларига ўз вақтида чоралар кўриш, тупроқ ҳолатини таҳлил қилиш ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беришга мўлжалланган.

 

Тавсияларни олиш учун касаллик ва зараркунандалар билан эгалланган қишлоқ хўжалиги экинларини ёки тупроқнинг салбий ҳолатини суратга олиб муаммонинг тавсифи билан расмни мобиль илова орқали юбориш кифоя қилади. 24 соат ичида тавсия келади.

 

Дастлабки босқичда СА тавсияларини маҳаллий ва хорижий мутахассислар кузатиб борадилар. Келажакда, ҳар бир янги сўров келиб тушиши билан СА томонидан тавсиялар ва жавоблар тезроқ ва сифатлироқ юборилади ва тизим томонидан тўпланган маълумотлар базаси қишлоқ хўжалиги тенденцияларини таҳлил қилиш ва фермерларга онлайн режимда амалий маслаҳатлар бериш имконини кенгайтиради.

 

Илова синов босқичида ва тез орада уни Play Market да юклаб олиш мумкин бўлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ёндашув фермерларнинг энг оддий ва одатий хатоларини бартараф этиш орқали ҳосилдорликни 15-20%га оширади.

 

Маълумот учун: Ўзбекистонда 12,7 млн тонна сабзавот ва 2,7 млн тонна мева етиштирадиган 67 800 дан ортиқ фермер хўжалиги мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши йилига 6,6%ни ташкил этади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_