Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни бирлаштирмоқчилар

«Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни бирлаштирмоқчилар

04.04.2019

Читать на русском языке

Монополиядан чиқариш қўмитасида янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади, дея хабар берилади идора Telegram-каналида.

         

Янги таҳрирда иккита: «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни қўшиб юбориш назарда тутилган.

 

Қўмита мутахассислари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган алоҳида моддаларни киритишни таклиф қилдилар:

 

  • рақобат принциплари;

 

  • давлат кўмаги, монопсония (бозордаги вазият, бунда ягона харидор кўплаб сотувчилар билан ҳамкорлик қилиб, улардаги нарх ва сотиш ҳажмини белгилайди, таҳр.) тушунчасининг жорий этилиши;

 

  • рақамли бозорлар;

 

  • савдо фаолиятини монополияга қарши тарзда тартибга солиш;

 

  • монополияга қарши комплаенс (таҳдидларга қаршилик қилиш ва хатарларни бошқариш тизими, таҳр.).

 

Қўмита бизнес-муҳит, илмий доиралар, экспертлар ҳамжамияти, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам мазкур қонунни такомиллаштиришда иштирок этишга чорлайди.

 

Таклифларни қуйидаги манзилга юборинг: iabdujambulov@gmail.com.

 

Алоқа боғлаш учун телефон: (+998) 90 972-20-18 (Абдужамбулов И.).