Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда, деб хабар қилинади идоравий Телеграм-каналда.
Жамоатчилик фикрини инобатга олиш ҳамда «краудсорсинг»* ёндашуви асосида қонун ижодкорлиги жараёнида қатнашишни таъминлаш мақсадида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ҳужжат бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни law@antimon.gov.uz электрон манзилига ҳамда қуйидаги манзилга юборишингизни сўрайди: 100128, Тошкент ш., Лабзак кўчаси, 3-уй.
Таклифлар 2019 йилнинг 25 августига қадар қабул қилинади.
*Краудсорсинг (ингл. crowdsourcing) – кенг доирадаги шахсларни уларнинг ижодий қобилиятлари, билимлари ва тажрибасидан фойдаланиш мақсадида субпудрат иши тури бўйича ихтиёрий асосларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда инновацион ишлаб чиқариш фаолиятига доир у ёки бу муаммоларни ҳал этиш учун жалб этиш.