Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Риэлторлик хизматлари кўрсатиш соҳасида қандай ўзгаришлар содир бўлади

11.12.2017

 

Бу ҳақда ҚҲТБТ порталида тақдим этилган Президентнинг Риэлторлик хизматлари соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони лойиҳасида айтиб ўтилган. Ҳужжатни 2018 йил 1 мартдан қабул қилиш ва амалга киритиш режалаштирилмоқда.

 

Лицензиялаш ҳаммага ҳам мажбурий бўлмайди, лицензияловчи орган ўзгаради

 

Хусусан, риэлторлик фаолиятини лицензиялаш функциясини Давлат рақобат қўмитасидан  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига ўтказиш таклиф қилинаётир. Бунда риэлтор малака сертификатини бериш Давлат рақобат қўмитаси юритувида қолади.

 

Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини лицензиялашни бекор қилишмоқчи.

 

Маълумот учун. Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари – қуйида келтирилганлар каби риэлторлик фаолияти турларидан биридир:

  • кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
  • кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
  • кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш.

 

Лицензия талаби сифатида риэлторлик ташкилотининг устав капитали миқдорига қўйиладиган минимал талабларни бекор қилиш таклиф қилинди.

 

Маълумот учун. Ҳозирги вақтда лицензия олиш учун устав капиталининг  минимал миқдори риэлторлик ташкилотининг фаолият турига боғлиқ:  

  • 100 ЭКИҲахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатишда
  • 500 ЭКИҲкўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик
  • 1000 ЭКИҲ  - кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;  
  • 3000 ЭКИҲ - кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш.

 

Риэлторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисининг минимал миқдори ЭКИҲнинг 3000 бараварини ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, риэлторлик ташкилотлари томонидан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун ва Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга биноан мажбурий ҳисобланади.

 

Риэлторлик хизматлари кўрсатиш осонлашади

 

1. Риэлторлик ташкилоти воситачилигида тузилган кўчмас мулк объектлари ва биноларининг 6 ойгача қисқа муддатли ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Риэлтор солиқ органига фақат тузилган шартномалар ва ижара тўлови миқдори тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши зарур бўлади.

 

2. Риэлторлик ташкилотлари мажбурий 15 фоиз олдиндан ҳақ тўламасдан  хизматлар кўрсатиши мумкин.

 

3. Риэлторлар ва давлат органлари ўртасида кўчмас мулк объектлари, уларнинг мулкдорлари, унда яшовчи шахслар, солиқлар, коммунал ва фойдаланиш харажатлари бўйича қарздорлик тўғрисида ахборот тақдим этиш бўйича электрон ҳамкорлик жорий этилади.

 

Имтиёзлар берилади ва риэлторлик марказлари очилади

 

Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан риэлторлик ташкилотлари 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи ва ЯСТ тўлашдан озод этилган эди. Тақдим этилган лойиҳа билан риэлторлик хизматларига ушбу имтиёзларни 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга янгидан татбиқ этиш таклиф қилинаётир.

 

Риэлторлик хизматлари кўрсатиш бўйича минтақавий марказларни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Уларда кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш бўйича комплекс хизматларни олиш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.                                                                                                      

Ленара Хикматова.