Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

SAP-форум: корхона бошқарувини қандай қилиб автоматлаштириш ва соддалаштириш мумкин

22.06.2018

Читать на русском языке

Ҳаммамизнинг ўзимизга хос жиҳатларимиз, ҳар биримизнинг ўз эҳтиёжларимиз бор. Замонавий технологиялар ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқара олади. Тошкентдаги SAP-форумда шу ҳақда ва умуман замонавий корпоратив иловалар ёрдамида бизнес-жараёнларни оптималлаштириш тўғрисида сўз борди.



Ўзбекистонда SAP бизнес-иловалари қўлланила бошлади. Етакчи бизнес-тузилмалар вакиллари форумда ушбу маҳсулотлардан фойдаланиш тажрибаси билан фаол ўртоқлашдилар.



«Кorzinka.uz» супермаркетлари тармоғи Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ретейлерлар учун дастурий маҳсулотларни қўллай бошлади. Тармоқ асосчиси Зафар Ҳошимов дўкон харидорнинг умидларини оқлаши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун маъмурият мунтазам равишда талабни ўрганиши лозим. Биринчи супермаркет очилганда Зафар Ҳошимов дўконда кўп вақт ўтказар, харидорлар билан мулоқот қилар эди. Бироқ тармоқ кенгайиб кетгани боис дўконларга келувчиларга эътибор ажратиш мушкул бўлиб қолди. SAP дастурий иловалари ёрдамида жараён автоматлаштирилгач, муаммо ҳал этилди.  



«IMZO AKFA» SAP бўлими раҳбари Нурия Сулаймонованинг сўзларига қараганда, ушбу технологияларни қўллаш ҳар бир буюртмачининг истак-эҳтиёжларига лозим даражада эътибор қаратиш имконини беради. Шу сабабли ҳам компания худди шундай маҳсулот ишлаб чиқарувчи бозордаги бошқа иштирокчилар билан ишончли тарзда рақобатлашади. 



Инфинбанк бошқаруви раисининг ўринбосари Сергей Гимадиев ва «Ипак йўли» банкининг чакана бизнесни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Улуғбек Таваккалов молия ва банк хизматлари бозоридаги рақамли ўзгаришлар ҳақида сўзлаб бердилар. Уларнинг сўзларига қараганда, банк соҳасида IT-технологияларни жорий этиш жараёнлари жуда фаол амалга оширилмоқда. Янги технологияларни жорий этган банк мижоз учун кўпроқ қулайликлар ярата олади. Яқин орада банкка боришга ҳожат қолмайди, аксарият хизматлар онлайн тақдим этилади, банк жараёнлари эса автоматлаштирилади.   



Бунда SAP бизнес-иловаларининг ҳозирги имкониятлари Ўзбекистон корхоналари мисолида кузатиш мумкин бўлганидан кўра анча кенг. SAP CIS ижрочи директори Дмитрий Красюков «Интеллектуал корхона» маърузасида улар ҳақида сўзлаб берди. Қайси пойабзал қулайроқ: серияли ишлаб чиқарилганими ёки айнан сиз учун тайёрланганими? Жавоби аниқ. Шу сабабли сиз учун махсус бир жуфт пойабзал тайёрлашга ҳозир бўлган дастлабки ишлаб чиқарувчилар пайдо бўлди. Сиз кияётган пойабзалга сизнинг турмуш тарзингиз ҳақидаги маълумотларни ёзиб олувчи чип ўрнатилади. Сўнг олинган ахборот асосида ноёб модель чиқарилади.


Шу принцип бўйича ишлайдиган автомобиль ишлаб чиқарувчилар пайдо бўлди. Автозаводлар учун анъанавий бўлган конвейерлардан фойдаланилмайди. Автомобиль фақат сизга мослаштириб йиғилади. Кўпгина хусусиятларни инобатга олган ҳолда плантацияларга ишлов бера оладиган тракторлар яратилди. Электр станцияси электр энергияси сарфини мониторинг қилувчи махсус иловалар ёрдамида янада самарали ишлай олади.



Рақамли банклар, рақамли давлат, рақамли бизнес – ушбу атамалар бугунги кунда кўп тушунча ва технологияларни бирлаштирмоқда, айримлари эртакнамо гапга ўхшайди. Бироқ барча технологиялар турмушни қулай қилибгина қолмай, иқтисодий жиҳатдан самаралироқ қилиш имконини яратади. Улар бутун дунёда жорий этилмоқда, Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас.



SAP Next-GeN Lab WIUT инновациялар академик маркази ушбу жараёнларнинг фаоллашувига имкон беради. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва SAP ўртасида Марказни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Марказда аниқ буюртмачилар – Ўзбекистонда ишловчи компаниялар ташаббусига кўра кўтарилган инновацион ечимлар ишлаб чиқилади. Саноат, давлат ва тижорат корхоналари манфаатларини кўзлаб соҳага доир ечимлар яратилади. SAP ёрдамида масофадан туриб ва юзма-юз ўқитиш курслари, тренинглар, техник брифинглар ташкил этилади. Лабораторияда SAP ва бошқа ташкилотлар экспертлари иштирокида маҳорат дарслари ва хакатонлар, бошқа тадбирлар ўтказилади.


«Олий таълим муассасасида SAP технологиялари ва лойиҳага йўналтирилган асосда таълим олган талабалар ишбилармонлик муҳитига тайёр, талабгир мутахассислар бўлиб етишишлари аниқ. SAP билан ҳамкорлигимиз энг замонавий таълим дастурларидан фойдаланишимизга, SAP Next-Gen Lab/ SAP Университет Альянси академик инновациялар глобал тармоғининг бир қисмига айланишимизга ҳамда Европадаги йирик анжуманларда қатнашишимизга имкон берди. Бундай ўзаро фойдали ҳамкорликнинг кенгайтирилиши давлат манфаатларини кўзлайди ва иқтисодиётнинг инвестицион жозибадорлигини оширади», – дея қайд этди Халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов.


Умуман олганда форум мавзуси Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлди. Унда турли турмуш соҳалари ва иқтисодиёт соҳаларининг 500 нафар вакили иштирок этгани далили, бу эса режалаштирилганидан икки баравар кўп, ана шундан далолат беради.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-07-17
  • USD:7787.81 (--25.61) сум
  • EUR:9100.06 (--76.80) сум
  • RUB:124.54 (+0.35) сум