Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Сенат Мудофаа доктринасини тасдиқлади

21.12.2017

 

Навбатдаги ялпи мажлис чоғида сенаторларЎзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқиб, тасдиқлашди. 

 

Мудофаа доктринаси ҳарбий соҳадаги миллий хавфсизликни таъминлашга доир расмий қарашлар, принциплар ва ёндашувлар тизимини ўзида ифодалайди. Ҳужжат республиканинг қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланади, мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳозирда юз бераётган ҳарбий низолар хусусиятидан келиб чиқади, шунингдек мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг истиқболдаги устуворликларини, Қуролли Кучларни тайёрлаш, ташкил этиш ва қўллаш асосий принципларини ҳамда йўналишларини белгилаб беради.

 

Шунингдек ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка таҳдидлар кўлами ўзгаришига, ҳарбий-сиёсий вазият шарт-шароитларига ҳамда ҳозирги ҳарбий низолар хусусиятига, мамлакатимиз ҳарбий тузилмани ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига қараб Мудофаа доктринасининг айрим қоидаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлик киритилиши ва тўлдирилиши мумкин. Бунда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат фаолиятининг устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан аниқлаштирилади.

 

Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга, бу эса шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, шунингдек мамлакатимиз мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлайди, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратади.

 

Маълумот учун: 1995 йилда Олий Мажлис мамлакатимиз мудофаа сиёсатининг негизини ва миллий хавфсизлик умумдавлат концепциясининг таркибий қисми сифатида Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий доктринасини қабул қилди.

 

Ҳужжат ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Ўзбекистоннинг урушга муносабатини белгилайдиган ҳамда урушнинг ва уруш хавфининг олдини олишни - бош стратегик йўналиш қилиб мустаҳкамлайдиган сиёсий жиҳатлар;
  • ҳарбий-ташкилий жиҳатлар: Марказий Осиё минтақасининг ўзига хос хусусиятлари, ҳарбий хавфнинг потенциал манбалари, ҳозирги замон урушларининг хусусияти ва оқибатлари, бош ҳарбий-стратегик вазифалар ва ҳоказо.

 

 

Олий Мажлис Сенати материаллари асосида.