Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сенат сессиясининг биринчи куни якунлари: 14 та қонун

02.10.2018

Читать на русском языке


2018 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида 14 та қонун маъқулланди, дея хабар беради Сенатнинг ахборот хизмати.

 

Президент томонидан имзолангандан кейин қуйидаги ҳужжатлар юридик кучга эга бўлади:

 

I. “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун.  Ҳужжатда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш ёзилган. Ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек ташқи савдо операцияларини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш регламентга солинди. Қонунда божхона статистикасини ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш, шунингдек божхона хизмати фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари ўз аксини топган.

 

II. “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун. Қонунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари мустаҳкамланмоқда.

 

III. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун. Норматив ҳужжат “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг ўрнига қабул қилинди. Янги қонун эскисидан қатор нормалар билан фарқ қилади. Хусусан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг кенгроқ иштирокини таъминлаш мақсадида мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди аҳолиси сони ҳисобга олинган ҳолда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг энг кам вакиллик нормаси белгиланди. Қонун кучга киргандан сўнг ўзгартиришлар Конституцияга ҳам киритилади, хусусан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вақолатлари муддатини белгилайдиган норма чиқариб ташланади.

 

IV. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Ҳужжат фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этишга доир фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратишга, сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга, фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) ўз билим ва бошқарув маҳоратларини намоён этишлари учун кўпроқ имкониятлар яратишга қаратилган.


V. “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида” Қонун. 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонланади.

 

VI. “Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.  

 

1.Айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати чекланиши бекор қилинади.

 

2. Лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланмоқда:

  • аэропортларда ҳаво орқали ташиш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш;
  • аудиовизуал асарлар тайёрлаш, такрорлаш ва экранда кўрсатиш;
  • аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларни реализация қилиш, ижарага бериш;
  • тамаки хомашёсини ферментациялаш.

 

Фаолиятнинг тўртта лицензияланадиган тури - телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш битта турга бирлаштирилмоқда.

 

3. Устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналар учун:

  • товар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишланган бўлса, товарни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари ваколатли орган билан келишиш зарурлиги;
  • товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосаси кераклиги;
  • товар божхона ҳудудида қайта ишланган бўлса, товарни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари ваколатли орган билан келишиш зарурлиги тўғрисидаги талаблар бекор қилинмоқда.

 

4. Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатнинг, шунингдек божхонада расмийлаштирувчи мутахассисда малака аттестати бўлиши кераклиги тўғрисидаги талаб бекор қилинмоқда.

 

5. Банкларга микроқарзлар бериш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланмоқда.

 

VII. “Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.  

 

1.Адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

 

2. Юридик хизмат ходими сифатида, судья, терговчи, прокурор лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлганларга адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳуқуқини берилади.

 

3. Адвокатлик бюросини таъсис этган адвокатларга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзига тегишли бўлган турар жойларда ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди.

 

4. Адвокатга патент вакили ва медиатор сифатида, шартнома асосида давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, шунингдек ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья сифатида фаолият олиб бориш ҳуқуқи берилмоқда.

 

5. Кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш бекор қилинмоқда. Нотариал тасдиқланиши лозим бўлган хатти-ҳаракатлар рўйхати мақбуллаштирилди.

 

6. Юридик шахс коллегиал органининг илтимоси билан унинг коллегиал органлари томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини нотариал тасдиқлаш жорий этилмоқда.

 

7. Нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддати 2 йилдан 1 йилга қисқартирилмоқда.

 

Нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида 3 йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ талаблари бекор қилинмоқда.

 

VIII. “Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.

 

1. Шундай тартиб жорий этилмоқдаки, унга кўра пенсионер Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан 3 йил учун суд орқали ундирилади.

 

2. Давлат ва хусусий уй-жой фондларида ичимлик сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида кўрсатилади. Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, бу жойларни ижарага олувчиларга 100 фоизлик ҳақ тўлаш амалга оширилмаган тақдирда, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

 

. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.  

 

1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда

 

2. Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида бўлган шахсга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

 

3. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, ноқонуний аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилувчи бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

 

Х. “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.

 

Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузганлик, сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантирганлик, улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик, шунингдек саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, зарарсизлантириш, сақлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда.

 

“Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳисобга олиш ва назорат қилиш, чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритиш, чиқиндиларни трансчегаравий ташиш каби фаолият турлари ҳисобига “чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш” тушунчаси мазмуни кенгайтирилмоқда.

 

ХI. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига одил судловни амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонун.

 

1. Раис ўринбосарлари - Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатлари раислари Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатлари ишига раҳбарлик қилиш билан бирга тегишли судлов ҳайъатларининг суд мажлисларида раислик қилади, тегишли судлов ҳайъатларининг мажлисларида ишларни кўриб чиқиш учун таркибларни шакллантиради, қуйи турувчи судлар фаолиятини ташкил этишда кўмаклашади.

 

2. Суд ва қуйи судлар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишда вилоят суди ва унга тенглаштирилган суд раислари ва ўринбосарларининг масъулиятини кучайтирилмоқда. Судлар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг қўлланилишини таъминлаш, шунингдек судьялар ўртасида ишларни тўғри ва бир хил тақсимлаш мақсадида киритилаётган ўзгартиш суд ишларини автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлашга қаратилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

ХII. “Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун.

 

ХIII. “Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун.

 

ХIV. “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум