Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Что делать бухгалтеру, если «глючат» сервисы ГНК? Во что обойдется предприятию переход на МСФО? Что меняется в системе мониторинга валютных операций Нужен ли импортный контракт и возникает ли НДС, если сотрудник работает из-за границы Если работник увольняется, не возместив полностью ущерб ГНК объяснил, как сдать Расчет по НДФЛ и соцналогу за январь

Сенат томонидан олтита қонун маъқулланди

24.11.2020

Читать на русском языке

Парламент юқори палатасининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Сенат мажлисида «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳада замонавий услублар ва технологиялар жорий этилиши билан аҳамиятлидир. Геном ахборот бўйича ягона маълумотлар базасининг яратилиши бедарак йўқолган шахсларни топишда ҳамда мурдаси топилган шахсларнинг яқин қариндошлар иштирокида шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш имконини беради. Қонун билан бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Хусусан, биологик материал, геном бўйича давлат рўйхатига олиш, геном ахборот, унга ишлов бериш каби тушунчалар аниқлаштирилмоқда.

 

ИИВ, ваколатли давлат органларининг геном бўйича давлат рўйхатга олиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Қонунга мувофиқ геном бўйича давлат рўйхатига олиш мажбурий ва ихтиёрий тартибда ўтказилади. Қуйидагилар мажбурий тартибда рўйхатга олиниши лозим:

  • гумон қилинувчи сифатида жалб этилган шахслар;
  • оғир, ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган шахслар;
  • оғир, ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун судланган шахслар;
  • жинсий эркинликка қарши жиноят содир этганлиги, 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий алоқа ва ахлоқсиз ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятлар учун судланган шахслар.  

 

Ихтиёрий тартибдаги геном бўйича давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ёзма аризасига биноан пуллик асосда амалга оширилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

«Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси таркибида 32,5 минг бошланғич ташкилотларни бирлаштирувчи 14 тармоқ касаба уюшмалари мавжуд, аъзоларнинг сони эса 5,5 млн дан ортиқ. Янги Қонун билан 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари куни деб белгиланмоқда. Қонун Сенат аъзолари томонидан маъқулланди.

 

Шунингдек «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Фахрий унвон билан геологлар, геология ва ер қаърини разведка қилиш соҳасидаги геологик, геофизик, гидрогеологик, топография-геодезия хизматлари ҳамда тармоқдаги бошқа хизматлар ходимлари, шунингдек илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассислари геологик соҳага чуқур билимларга эга бўлган малакали кадрларни тайёрлашда кўрсатган хизматлари учун тақдирланадилар. Қонун Сенат аъзолари томонидан маъқулланди.

 

«Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда. Ўзгартиришлар ҳокимлар томонидан ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига тақиқ белгилашга қаратилган.

 

Киритиладиган нормаларга мувофиқ ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш мулкдорнинг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчилар билан келишган ҳолда тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг қарорига ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.

 

Қонунга корхоналар ва ташкилотларни, шунингдек мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишига йўл қўйилмаслик борасида ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлисида «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан «Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ва Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзгартиришларга кўра нарх ошишининг олдини олиш мақсадида айрим турдаги акциз солиғи ставкаларини сақлаб қолиниши назарда тутилмоқда. Шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда ва балиқчиликда сув ҳажмидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг 50%га пасайтирилиши белгиланмоқда.

 

Қонун билан махсус ҳолатларда, яъни коронавирус пандемияси даврида солиқ мажбуриятларидан фойдаланиш белгиланмоқда, бунда 2020 йилда Президент томонидан солиқ ва бўнак тўловлари бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни фоизсиз тақдим этиш, шунингдек қўшимча вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш белгиланмоқда.

 

Ўзгартиришларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг солиқларни тўлашда муддатни кечиктиришни тақдим этиш бўйича ҳуқуқлари акс эттирилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенат мажлиси давомида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама марказида бўлди.

 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини, шунингдек суюқ ҳолатдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарликни ошириш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш учун ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Шу муносабат билан Кодексда қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини, суюқ ҳолатдаги маиший чиқиндиларни улар учун мўлжалланган махсус жойларга ташламаганлик учун жарималар миқдорини ошириш назарда тутилмоқда.

 

Қонун билан «Архив иши тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, тугатилаётган ташкилотларнинг архив ҳужжатлари тегишли архивларга, шу жумладан нодавлат архивларига берилиши тўғрисидаги ўзгартиришлар киритилмоқда. Давлат архивлари биноларини бошқа ташкилотларга беришга оид нормалар белгиланмоқда.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_