Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как учесть поступление ТМЗ по договору товарного займа Земельный налог при платных услугах ННО Сырье взаймыНовые типы ЭСФ: что важно не упустить бухгалтеру

Сенат ўн биринчи ялпи мажлисга 6 январда йиғилади

31.12.2020

Читать на русском языке

 

Бундай қарор Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан 2020 йил 30 декабрь куни қабул қилинди.

 

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Улар жумласида - Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида.

 

Шунингдек, сенаторлар:

  • “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги;
  • “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.