Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

Сенат валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги қонунни маъқуллади

14.10.2019

Читать на русском языке

 

Сенаторлар 11 октябрь жума куни 23-ялпи мажлис чоғида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни кўриб чиқдилар.

 

Ҳужжат валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Асосий принциплар - валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги, мазкур соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чора-тадбирларнинг устуворлиги, резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги.

 

Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи этиб белгиланди.

 

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши резидентлар ва норезидентларнинг ўз валюта маблағларини эркин тасаррруф этиш бўйича ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишга, амалиётда учрайдиган валюта операцияларини ўтказишнинг имкон қадар барча жиҳатларини таърифлашга, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда капитал ҳаракатланиши билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш имконини берадиган қонунчилик базасини ташкил этишга хизмат қилади.