Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Сенатнинг 18-нчи ялпи мажлиси 28 февралда чақирилади

20.02.2019

Читать на русском языке

 

Кун тартибига олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг самарадорлигини таъминлашга, 2019 йилги Давлат дастурини ижро этишга қаратилган бир қатор қонунлар киритилган.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир. Шунингдек, сенаторлар айрим қонун ҳужжатларига ҳукумат аъзоларининг парламент олдидаги масъулияти кучайтирилиши, айрим давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти, жиноят, жиноят-процессуал ва маъмурий қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан, шунингдек жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

Шу билан бирга, Сенат аъзолари:

  • Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни;
  • адлия вазирининг 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини;
  • Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини эшитадилар.

 

Сенаторлар жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни солиққа тортишга доир қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек умумтаълим мактаблари дарсликларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳукумат аъзоларига парламент сўровлари юбориш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

 

Ялпи мажлисда Сенатнинг ваколатларига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

 

Олий Мажлис Сенати материаллари асосида.