Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Сенатнинг 24-ялпи мажлиси ўтказиладиган сана белгиланди

26.11.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисини 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мажлисда даставвал мамлакатимиз тарихида илк бор  қабул қилинган «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинади (батафсил бу ерда).

 

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрирдаги), «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги, «1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар  кўриб чиқилади.

 

Кун тартиби доирасида «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади. Сенаторлар тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши, бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонунларни кўриб чиқадилар. 

 

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш, Вазирлар Маҳкамасига божхона органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, арзон уй-жой қурилиши, газ ва электр таъминоти билан боғлиқ парламент сўровларини юбориш  тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_