Сана ва кун тартиби 19 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида белгиланди.
Ялпи мажлисда бир қатор қонун ҳужжатлари муҳокама қилинади. Улар орасида - “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конфренцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар.
Шунингдек, сенаторлар бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши, суд иш юритувига ахборот технологияларини жорий этиш давом эттирилиши ва низоларни судгача ҳал қилиш муддатлари мақбуллаштирилишига доир айрим қонун ҳужжатларига тузатишларни кўриб чиқадилар.
Президентнинг “Жамиятда ижтимоий-маданий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини муҳокама қилиш, ИИВ ва ТИВ раҳбарлари ахборотларини эшитиш ҳам кун тартибида.