Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни бўлиб ўтади

03.08.2023

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 4 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор қонунлар ҳамда масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

 

Улар орасида қуйидаги қонунларга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи ҳужжатлар мавжуд:

  • “Адвокатура тўғрисида”ги;
  • “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги;
  • “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ;
  • “Ветеринария тўғрисида”ги;
  • шунингдек, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал кодексига ва крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор НҲҲларга.

 

Ялпи мажлисда “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун ва дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.