Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 2017 йил 24 август куни бўлиб ўтади

21.08.2017

Тошкент шаҳрида 2017 йил 18 август куни бўлиб ўтган Сенат раиси Ниғматилла  Йўлдошев бошчилигида парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 24 август кунида  чақириш тўғрисида қарор қабул  қилинди.

 

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда: 

  •  “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги,
  •  “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги,
  •  “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги,
  • “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (янги таҳрири),
  • “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги,
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

 

Ялпи мажлисда сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

Шунингдек ялпи мажлиснинг кун тартибига Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам киритилди.

 

Бундан ташқари, ялпи мажлисда Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ҳақидаги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг айрим раҳбарларига парламент сўрови юбориш, шунингдек парламент сўрови натижалари ҳақидаги масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

 

Маъруф УСМАНОВ

 

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум