Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

Сенатнинг XXI ялпи мажлиси 23 август куни бўлиб ўтади

19.08.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси 2019 йил 19 август куни бўлиб ўтди.

 

Кенгаш Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ялпи мажлис кун тартибига бир қатор қонунлар киритилган - “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунлар шулар жумласидандир.

 

Сенат аъзолари Олий Мажлис бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши, сайлов, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

Шунингдек, сенаторлар Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли, қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли конвенцияларини ва бошқа халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан боғлиқ қонунларни ҳам муҳокама қиладилар.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабари асосида.