Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как исчислять гарантийный срок на товары и услугиКак учитывать розничную продажу товаров с послепродажным обслуживаниемКакие отрасли полностью переведут на ISO с 1 июля 2026 года

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлиси 21 июнь куни очилади

19.06.2019

Читать на русском языке

 

Парламентнинг юқори палатаси Кенгаши 18 июнь куни бу ҳақда қарор қабул қилди.

 

Кун тартибига: янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги, “Қурол тўғрисида”ги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги бир қатор қонунлар киритилган.

 

Шунингдек, сенаторлар Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартиришни кўриб чиқадилар, Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини эшитадилар, парламент сўровлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

 

Ялпи мажлисда Сенатнинг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

 

Олий Мажлис Сенати материаллари асосида.