Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Сенаторлар 3 та қонунни маъқуллаб, 1 тасини рад этдилар

26.08.2019

2019 йил 23 август куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни бўлиб ўтди.

 

Мажлис “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилишдан бошланди.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда, “гендер”, “гендер-ҳуқуқий экспертиза”, “жинс бўйича билвосита камситиш” каби тушунчаларга аниқ изоҳлар берилмоқда.

 

Ҳужжатда давлат жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланишини кафолатлаши белгилаб қўйилмоқда.

Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бу соҳадаги вазифалари ҳамда ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

 

Жинс бўйича камситиш ҳоллари устидан шикоят қилишнинг, бунинг натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашнинг тартиби, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

 

Шундан кейин сенаторлар “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқдилар.

 

Қонунда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар – Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти, ички ишлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, таълим, соғлиқни сақлаш идоралари, Хотин-қизлар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизларни ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг вазифалари белгиланмоқда.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ҳамда чора-тадбирлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқлар ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида ахборот олишни таъминлаш мақсадида республиканинг бутун ҳудудида ишонч телефони фаолият кўрсатишини ташкил этади.

 

Қонунда бундай ҳолларнинг олдини олишга қаратилган, бу каби қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Жабрланган шахсларни ҳимоя қилишни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга, жамиятда хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай шаклдаги зўравонликка муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган чора-тадбирлар акс этган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Шунингдек, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

 

Қонунийлик, хавфсизлик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, атроф муҳитни ҳимоя қилиш устуворлиги, атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органлар фаолияти мустақиллиги, очиқлик ва ошкоралик, халқаро мажбуриятларни бажариш ихтиёрийлиги каби атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий тушунчалари Қонунда мустаҳкамланмоқда, принциплари белгиланиб, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари – ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари, ядровий материаллар, ядровий ёқилғи, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, радиоактив чиқиндилар назарда тутилмоқда.

 

Сенаторлар “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқиш билан ишни давом эттирдилар.

 

Қонун ҳар томонлама ўрганиб чиқилиб, уни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келинди. Айрим нормалар унинг номи ва мақсадларига мос келмайди, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария ҳолати, сифати ва хавфсизлиги талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш механизмлари ўз аксини топмаган. Сенат мазкур Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил II чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

 

Сенат томонидан ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижаларига кўра жорий йилнинг I ярим йиллигида Дастурнинг 139 та банди ижросини таъминлаш белгиланган. Шундан 101 та банднинг ижроси таъминланди ва 22 та банд муддатидан олдин бажарилди. Ҳозирги кунда ижроси таъминланган бандлар сони жами 123 тани ташкил этмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасига Дастурда белгиланган муддатларда бажарилмаган бандларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек вилоятлар ва туманларда ўтказилган ўрганишлар давомида Сенат томонидан аниқланган, инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди. Муҳокама якунлари бўйича Парламент юқори палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Шунинг билан Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

 

Олий Мажлис Сенати

Ахборот хизмати хабари асосида.