Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Сенаторлар “Мудофаа тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди

14.10.2019

Читать на русском языке

Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири кўриб чиқилди.

 

Қонуннинг мақсади мудофаа соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, мудофаани ташкил этишнинг ва Қуролли Кучларни бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, ташкилотлар ва фуқароларнинг иштирок этишини аниқлашдан иборат.

 

Бу соҳада давлат сиёсатининг асосий мақсадлари этиб ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • мустақилликни, суверенитетни, ҳудудий яхлитликни ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш;
  • давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш;
  • Марказий Осиёда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни, хавфсизликни, барқарорликни ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш;
  • давлатнинг ҳарбий ташкилотини мунтазам равишда ривожлантириш, уни Ўзбекистон қуролли ҳимоя қилишга шай ҳолатда сақлаб туриш.

 

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга, мамлакатни мудофаага тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи устав ҳужжатларини ишлаб чиқишни, Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги ташқи сиёсати очиқлигини кенг намойиш этишга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.