Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Кто должен сдать финотчетность за III квартал 2021 года Как исправить оценку «Высокий риск» по критерию «Данные о руководстве» Типичные ошибки при налогообложении «командировочных» Новые преференции при импорте фруктов, мяса, растительного масла

Сенаторлар томонидан еттита қонун муҳокама қилинди

28.06.2021

Читать на русском языке

Пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Сенаторлар  “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилди. Ҳужжат билан “давлат статистикаси” ёки “миллий статистика” атамаси ўрнига “расмий статистика” атамаси жорий қилинмоқда.

 

Давлат статистикаси статистика органлари томонидан шакллантириладиган статистик маълумотларни назарда тутган бўлса, расмий статистика барча тайёрловчилар томонидан тайёрланган ва тарқатиладиган статистик маълумотларни қамраб олади.

 

Шунингдек, миллий статистика тизими, расмий статистикани тайёрловчилар, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар, респондент ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабати қоидалари ҳам назарда тутилган.

 

Шундан сўнг сенаторлар “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилишди.

 

Қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

 

Мазкур Қонун билан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олган.

 

Шундан кейин “Судлар тўғрисида”ги Қонун муҳокама марказида бўлди.

 

1993 йилда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги амалдаги Қонун мустақилликнинг дастлабки йилларида ишлаб чиқилган бўлиб, унда суд тизимидаги чуқур ўзгаришлар тўлиқ акс эттирилмаган ва у замон талабларига жавоб бермайди.

 

Янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун билан одил судловнинг асосий принциплари ва суд ҳужжатларини қайта кўриш тартиби такомиллаштирилмоқда, судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари кучайтирилмоқда, судьялик лавозимига номзодлар ва сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар халқаро стандартларга мослаштирилмоқда, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилмоқда, судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби аниқлаштирилмоқда ҳамда судьяларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда.

 

Сўнгра “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Янги қонунда амалдагисида мавжуд бўлмаган кўпгина меъёрлар белгиланмоқда. Хусусан, қонуннинг мақсади ва қўлланиш соҳаси, Ўзбекистонда бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, давлат тилини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва бошқалар.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши, иш юритиш тили, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда давлат тилининг қўлланилиши масалалари ҳам батафсил белгиланган.

 

Шундан сўнг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Давлат бюджети харажатларининг 13,1 трлн сўмга оширилиши назарда тутилмоқда.

 

Бунда Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги 6155-сонли Фармонига биноан:

  • туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун - 410 млрд сўм;
  • эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлашга - 350 млрд сўм;
  • эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга - 124,2 млрд сўм;
  • “Эл-юрт умиди” жамғармасига нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқишга юбориладиган ёшлар сонини 5 баробарга ошириш учун -80 млрд сўм;
  • 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичларини 25%га ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизларига грантларни 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш учун - 64,4 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилиши назарда тутилган.

 

Ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш тадбирларини давом эттириш мақсадида:

  • оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун ваколатли банклар устав капиталини 1,3 трлн сўмга ошириш;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга қўшимча 1,5 трлн сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган.

 

Қонун билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари учун 6,4 трлн сўм йўналтирилмоқда.

 

Сўнгра “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама марказида бўлди.

 

Қонун билан амалдаги иккита қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

“Банк сири тўғрисида”ги Қонунда жиноий йўл билан олинган мол-мулкни аниқлаш, хатлаш ва мусодара қилишни таъминлаш мақсадида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокурор санкциясига асосан прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув органларига тақдим этиш тартиби белгиланмоқда.

 

“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунда тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар томонидан прокурор санкцияси билан банк сирини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.

 

Жумладан, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилиши белгиланмоқда:

биринчидан, прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига –уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш, етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;

иккинчидан, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга – уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

 

Шундан кейин мажлисда “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди ва рад этилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_