Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сенаторлар янги таҳрирдаги ССП тўғрисидаги Қонунни маъқуллашди

29.06.2018

Читать на русском языке

28 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси очилди. Сенаторлар қатор янги қонунларни мақуллашди.

 

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун. Ҳужжат экстремизмга қарши курашишнинг асосий тушунчалари, принциплари ва йўналишлари, бу соҳада фаолиятни амалга оширувчи органлар доираси ва уларнинг ваколатлари, экстремизмга қарши курашиш чора-тадбирларини назарда тутади. Қонун  экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарликни регламентга соладиган нормаларни ўз ичига олган.

 

“Медиация тўғрисида”ги Қонун. Қонун фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Бунда қонун медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Бунда профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкинлиги Қонунда назарда тутилган. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

 

Қонунда медиация тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги, махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилиши ҳам кўрсатилган.

 

“Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Қонун. Қонунда “чилим”, “чилим учун тамакисиз чекиш аралашмаси”, “чилим чекиш учун дамлама”, “чилим учун чекиш тоши”, “электрон сигарета” каби асосий тушунчаларнинг мазмуни очиб берилган, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари рўйхатига аниқлик киритилган. Ҳужжат чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ва тарғиб қилишни чеклашга доир нормалардан иборат бўлиб, унда жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш чораларини кўриш учун масъул шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланган. Қонун жамоат жойларида жойлашган хоналарни чилим ва электрон сигареталарни чекиш учун бериш, худди шунингдек жамоат жойларида чилимни ва электрон сигареталарни фойдаланишга беришни тақиқлайди.

 

Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун. Ҳужжатда умумий қоидалар, ССПнинг вазифалари ва функциялари, давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлардаги иштироки, унинг фаолиятини ташкил этиш, халқаро ҳамкорлиги, низоларни ҳал қилиш механизми назарда тутилган. Қонуннинг янги таҳририда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳамда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш, ташқи иқтисодий фаолият ва чет эл инвестицияларини жалб этиш соҳаларидаги ССПнинг функциялари мустаҳкамлаб қўйилган.

 

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун. Қонунда ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, давлат назоратини юритиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар тизимини амалга ошириш, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, ўсимликлар карантини соҳасида самарали мониторинг олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Қабул қилинган қонуннинг батафсил шарҳини яқин вақтларда порталимизда ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-07-17
  • USD:7787.81 (--25.61) сум
  • EUR:9100.06 (--76.80) сум
  • RUB:124.54 (+0.35) сум