Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сергелида беш юлдузли меҳмонхона қурилади

07.06.2018

Бу ҳақда Сергели туман ҳокими Нозим Ҳусанов туманда жорий йилда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.

Шаҳар аҳолиси учун яна 120 та уй

 

Сўнгги йиллар ичида Сергели туманида янги уй-жойлар қурилиши муносабати билан аҳоли сони ортиб бораяпти. Жорий йилда яна 120 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли сони яна 16-17 минг нафарга ортади, ҳозирда умумий ҳисобда 200,7 минг нафар бўлган аҳоли сони яқин 3  йил ичида 260 минг нафарга етиши кутилмоқда.

 

Янги мактаблар, боғчалар, марказий касалхона ва бошқалар

 

Бу эса ўз навбатида янги ижтимоий объектлар, муассасалар қурилишига эҳтиёжни оширмоқда. Жумладан туманда яқин орада:

  • 2 та мактаб;
  • 12 та давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасалари;
  • 250 ўринга мўлжалланган марказий касалхона;
  • банклар филиаллари ва бошқалар очилади.

 

“Ёғоч” уйлар кимларга берилади

 

Ҳокимнинг айтишича, “ёғоч уй” деб ном олган уйларни таъмирлашдан фойда йўқ, улар фақат бузиб ташлашга ярайди. Туманнинг 70 гектар ҳудудини эгаллаб турган ушбу уйлар лотларга бўлиб, яъни ер майдончаларига ажратилиб, кўпроқ инвестиция кирита оладиган, аҳоли учун яхшироқ шарт-шароит яратиб бера оладиган пудратчиларга топширилади.

 

Чет эл инвестицияси ҳисобига қуриладиган бинолар

 

Ҳоким хорижий инвестициялар иштирокида барпо этиладиган объектлар бўйича ҳам маълумотлар берди:

  • кореялик ҳамкорлар билан барпо этиладиган замонавий кўп қаватли жаҳон стандартларига жавоб берувчи беш юлдузли меҳмонхона,
  • тўқувчилик комбинати,
  • қандолат фабрикаси,
  • бизнес марказ,
  • истироҳат боғи,
  • кўп тармоқли тиббиёт маркази шулар жумласидан.

 

 

ХУМШ муаммолари учун мобиль илова

 

Яна бир янгиликлардан бири: кўп қаватли уйлар қурилиши муносабати билан ХУМШ муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида “5112” диспетчерлик тармоғи жорий этилган. Хизматнинг электрон тармоғи ҳам ишлаб турибди. “5112.uz” сайтида шикоят ва муаммоларни ёзма равишда йўллаш, ҳатто суратларни илова қилиш ҳам мумкин.

 

Ҳокимнинг айтишича, ҳозирда ёшу-қари телефондан бемалол фойдаланаётганини инобатга олган ҳолда ушбу хизматнинг мобиль иловасини тайёрлаш учун буюртма берилган. Уни телефонга юклаб олиб, диспетчер хизматидан фойдаланиш мумкин. Ушбу мақсадда барча ХУМШлар компьютер билан жиҳозланади.

 

Обод маҳалла

 

Замонавий маҳалла” лойиҳаси доирасида кўп қаватли уйлар фасадларини таъмирлаш, спорт майдонлари, автотураргоҳлар, болалар майдончалари қурилади, дарё бўйлаб жойлашган икки қаватли уйлар эса 2-2,5 ой ичида замонавий кўриниш олади”, — деди ҳоким.

 

Ноқонуний қурилган, йиллар мобайнида қаровсиз бўлган гаражлар бузилиб, уларнинг ўрнида кутубхоналар, новвойхоналар, замонавий автотураргоҳлар қурилади.

 

Давлат-хусусий шериклик асосида ўз кутубхонасига эга бўлган 32 та замонавий гузарлардан 28 тасини қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилган, улардан 2 таси яқин орада топширилади. 

 

“Мошина бозор кўчадими?”

 

Журналистларнинг “Сергели машина бозори кўчириладими?”, деган саволига ҳоким ҳозирда ушбу масала кўриб чиқилаётганини билдирди.

 

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум