Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Сертификатга эга аудиторлар рўйхати янгиланди

15.03.2016

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги малака сертификатига эга аудиторларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

 

Молия вазирлиги маълумотларига кўра 2016 йил 1 март ҳолатига малака сертификатига эга аудиторлар сони 617 кишини ташкил қилади (2015 йил 1 октябрь ҳолатига уларнинг сони 648 нафарни ташкил қилганди). Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ташкилотлар сони илгаригидек 103 тани ташкил қилади. Бунда аудиторлик ташкилотларидан фақат 81 таси устав капиталида давлат акциялари (улушлари) пакети 50%дан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

Эслатиб ўтамиз, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (26.05.2000 йилдаги янги таҳрири) Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Унинг тўлиқ матни билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТда танишиш мумкин.

 

Юқорида кўрсатилган ҳужжатга мувофиқ, аудиторлик фаолияти – бу аудиторлик текширувларини ва кўрсатилган Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматларни ўз ичига оладиган аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади.

 

1.03.2016 йил ҳолатига малака сертификатига эга аудиторлар рўйхати.

 

1.03.2016 йил ҳолатига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга аудиторлик ташкилотлари реестри.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Молия вазирлиги амалдаги солиқ маслаҳатчилари рўйхатини янгилади