Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Шахсан бирламчи ҳисобварақ очилгандан кейин онлайн режимида банк омонати очишга рухсат берилади

Шахсан бирламчи ҳисобварақ очилгандан кейин онлайн режимида банк омонати очишга рухсат берилади

19.02.2018

 

Тегишли ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2711-1, 2018 йил 26 январь) киритилди. Шарҳ давомида – МБнинг жорий этилаётган тартиб тўғрисидаги тушунтириши.

 

Эслатиб ўтамиз, энди банклар мижозлари мобиль иловалар ёки шахсий кабинет орқали реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти билан барча депозит операцияларини, шу жумладан банк омонатлари бўйича депозит операцияларини ўтказишлари мумкин бўлади.

 

Батафсил ахборот юзасидан биз Марказий банкка мурожаат қилдик ва қуйидаги тушунтиришни олдик.

 

Мижозлар (жисмоний шахслар) масофадан банк омонатлари очиш ва бошқа банк омонатлари бўйича операцияларни ўтказиш имкониятига эгалар, башарти улар томонидан шу банкда бирламчи ҳисобварақ очилган ва бир марта ҳисобварақ очиш учун ариза ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган бўлса.

 

Масофали режимда қўшимча депозит ҳисобварақ очиш учун жисмоний шахсга электрон рақамли имзо шарт эмас.

 

Ҳозирги вақтда барча тижорат банклари жисмоний шахслар учун масофадан банк хизматлари кўрсатиш тизимини (шу жумладан мобиль иловалар ҳам) жорий этишни бошлади. Шунингдек, банк ҳисобварақларига масофадан ва контактсиз хизмат кўрсатиш («банк-клиент», «интернет-банкинг», «мобиль банк», «CMC-банкинг») бўйича хизматлар тақдим этиш тизими такомиллаштирилаётир.

 

МБ жавобининг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

Курс валют

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум