Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш кучайтирилади

27.12.2018

Читать на русском языке

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 25 декабрь куни 3 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Кун тартибида парламент сўрови ҳам бўлди.

 

1.«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. У Президентнинг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

 

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунни қамоқда сақлаш жойлари, шунингдек шахс ўз хоҳиш-иродаси билан тарк этиш имкони бўлмаган бошқа жойларга Омбудсманнинг кириб боришида унинг ваколатларини регламентга соладиган норма билан тўлдириш таклиф қилинмоқда. Бу ушбу муассасаларда бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

Қонун лойиҳаси билан Омбудсманнинг фаолиятига амалий кўмак бериш учун ННТ вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи тузилиши ҳақидаги нормани тасдиқлаш таклиф қилинаётир. Омбудсман Котибияти тузилмасида ҳам бундай гуруҳларнинг фаолият кўрсатиши режалаштирилмоқда.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 1974-модда Омбудсманнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

 

2. Бошқа қонун лойиҳаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ва «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Ҳужжат ер қаъридан фойдаланувчилар сонининг кўпайиши, солиқ тушумларининг ортиши, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни қонунийлаштириш, фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳолларига чек қўйишга қаратилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги ноқонуний фаолиятлари учун жавобгарлигини кучайтириш, давлат назорати самарадорлигини ошириш назарда тутилган.  Бу нормалар ер ости бойликларидан оқилона фойдаланишга ёрдам беради.

 

3. «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳужжатда шахсий маълумотларга кириш, жумладан уларни халқаро узатиш тартиботлари масалалари кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа шахсий маълумотлар қаерда қайта ишланишидан қатъи назар, уларнинг ҳимоясини таъминлаш бўйича талабларни ўз ичига олган. Шунингдек, у шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган нормаларни сақлайди.

 

Судларнинг бинолар, моддий-техник таъминоти борасида Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимларига парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.  

 

Олий Мажлис ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия томонидан бундай сўровни юбориш зарурлиги ҳақида тавсия берилган.

 

Иқтисодиёт вазирига юборилган “Ўзбекистонда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергия тежовчи инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари тўғрисида”ги парламент сўровига жавоб эшитилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати  материаллари асосида.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_