Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПредприятие перешло на НДС, что делать с договорами, которые заключены ранее Какие налоговые последствия возникают при выбытии учредителя ОООКак определять доходы от выбытия основных средств и иного имущества Как строительным организациям определять доход от реализации при расчете налога с оборота

Шартнома тузаётганда қандай қилиб «тузоққа» тушиб қолмаслик мумкин

09.10.2020

Читать на русском языке

Шартнома лойиҳасини ишлаб чиқаётган тараф, одатда, уни имкон қадар ўз фойдасини кўзлаб тузади. Бошқасига зарар етказган ҳолда бир тарафнинг фойдасини кўзлайдиган шартларни қандай аниқлаш мумкин, бундай вазиятда нима қилиш лозим?

 

«Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВ buxgalter.uz учун ўз тавсиялари билан ўртоқлашди:


– Аввалбошдан қандай шартнома шартлари билан ишлашингизни тушуниб олишингиз зарур. Мазкур контекстда уларни шартли равишда учта тоифага бўлиш мумкин:

  • қонунга ва иккала тараф манфаатларига мувофиқ келадиган;
  • қонунга мувофиқ келадиган, бироқ тарафлардан бирининг манфаатларига жавоб бермайдиган;
  • қонунга мувофиқ келмайдиган.

 

Биринчи вариант – бенуқсон, дарҳол шартномани имзолаб, битим тузинг. Бироқ амалиётда бундай ҳолатлар кам учрайди. Кўпинча шартнома лойиҳаси барча турдаги шартлар аралашмасидан ташкил топади. Одатда оферент универсал, намунавий бандлар орасида контрагентни атайин наф келтирмайдиган вазиятга соладиган тузоққа туширувчи шартларни яширишга уринади. Қуйида ана шундай мисолларни келтирамиз.

 

Мисол: шарт – қонуний.

 

5.1. Етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун Харидор Етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 1%и миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 100%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

 

Шарҳ

 

Қонуний неустойка ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4%ни ташкил этади ва кечиктирилган тўлов суммасининг максимум 50%и билан чекланади. Бироқ қонуний неустойканинг миқдори тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин, шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қонунийси қўлланади.

 

Яъни расман ушбу шарт қонунга зид эмас. Бироқ бунда етказиб берувчининг жавобгарлиги қандай ҳажмда белгиланганига қараш лозим. У ҳам мутаносиб миқдорда кўпайтирилгани эҳтимолдан йироқ, у қонуний даражада қолдирилган ёки ундан ҳам кам миқдорда белгиланган бўлса керак.

 

Жавобгарликнинг номутаносиблиги бундан ҳам яхшироқ яширилиши мумкин. Масалан, прогрессив шкала (шартли равишда: дастлабки 10 кун кечиктирганлик учун – 0,1%, кейинги 5 кун учун – 0,2% ва ҳ.к.) қўлланилаётган бўлса, ҳар бир тараф учун неустойканинг умумий миқдорини ҳисоблаб, натижаларни солиштириб кўриш керак.

 

 

Мисол: шарт – ноқонуний.

 

7.1. Мазкур шартнома доирасида юзага келадиган барча ихтилофлар ва низоларни тарафлар музокаралар ўтказиш йўли билан ёки даъво қилиш тартибида ҳал этади. Тарафлардан бирининг контрагентга даъво йўллаши унинг худди шу предмет юзасидан судга мурожаат қилишдан бош тортишини англатади.

 

Шарҳ

 

Истисносиз барча тадбиркорлик субъектларининг суд орқали ҳимоя қилиниши кафолатланади. Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

 

Шунингдек, қарзни ундириш таомилини қийинлаштириш ёки бундай имкониятни бутунлай йўқ қилиш учун шартномада ҳуқуққа зид равишда даъвони кўриш ва унга жавоб қайтаришнинг узайтирилган муддати (қонунга кўра – 15 кун) қайд этилиши, алоҳида судловга тегишлилик ўзгартирилиши мумкин ва ҳ.к.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2022-08-17
  • USD:10970.01 (+0.00) сум
  • EUR:11117.01 (+0.00) сум
  • RUB:178.88 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах