Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

Шимолий вокзал ёнидаги кўприк қурилиши август ойи охирида тугатилади

11.08.2017

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг темир йўл соҳаси вакиллари билан ўтказилган навбатдаги сессиясида айтиб ўтилди.

 

Сессияда аҳолини халқ истеъмол моллари билан таъминлаш, юк ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг халқаро лойиҳалардаги иштироки каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Халқаро темир йўл лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деди “Ўзбекистон темир йўллари” бошқарув раиси ўринбосари Д.Деҳқонов. Хусусан, гап Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон, Ўзбекистон–Афғонистон темир йўлларининг қурилиши ҳамда Франциянинг «Alstom» машинасозлик компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришнинг очилиши ҳақида борди.

 

Амалга оширилиши юк оқимини кўпайтиришга имкон берувчи турли қурилиш лойиҳаларининг техник тафсилотларини келишиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янада кўпроқ маҳсулотларни турли, жумладан, Европа мамлакатларига етказиб бериш имкониятини беради.

 

Осиё инфратузилма инвестициялари банки (Хитой) билан битимларни имзолаш ва у билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Даврон Деҳқоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон темир йўл тармоғи кўп сармоядорлар, хусусан ОИИБни ҳам ўзига жалб қилади.

 

Автомобиль кўпригининг қурилиши (Фарғона йўли кўчаси) август ойининг охирида якунланиши таъкидланди.

 

Хулоса ўрнида Даврон Деҳқонов «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ учун фуқароларнинг фикр ва таклифлари муҳим эканини айтиб ўтди, улардан тушаётган ҳар бир мурожаат унинг устида ишлаш учун ёзиб олинади.

 

 

Саида Жонизоқова,

мухбиримиз.