Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Шошилинч ёрдам тизими илм-фан билан ҳам шуғулланади

08.07.2016

Тошкентда матбуот анжумани ўтказилди, унда Ўзбекистонда Шошилинч тиббий ёрдам тизимининг замонавий ҳолати, бу хизмат қандай ташкил қилинганлиги ҳамда уни янада такомиллаштириш учун нималарга урғу берилаётганлиги муҳокама қилинди

Тошкентда 2016 йил 1 июль куни матбуот анжумани ўтказилди, унда Ўзбекистонда Шошилинч тиббий ёрдам тизимининг (ШТЁТ) замонавий ҳолати,  бу хизмат қандай ташкил қилинганлиги ҳамда уни янада такомиллаштириш учун нималарга урғу берилаётганлиги муҳокама қилинди.

 

 

Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ўзини 760 койкага, шу жумладан 80 реанимация койкасига эга кўп тармоқли тиббиёт муассасаси сифатида намоён қилади. Бу ерда  хирургия, терапия, педиатрия, куйиш, токсикология йўналишлари бўйича ёрдам кўрсатилади. Унинг 29 клиника бўлинмалари ҳар йили қарийб 140 минг беморга хизмат кўрсатади, бунда улардан 50 мингтагача нафари стационар даволанади.

 

Бутун республика бўйича  ШТЁТ стационарларидаги жами койкалар соғлиқни сақлаш тизими муассасалари жами койка фондининг 8%ини ташкил қилади, бироқ бунда стационар беморларнинг тахминан 16%ига хизмат кўрсатилади.

 

 

– Фуқаролар соғлиғини мустаҳкамлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.  Бу борада талай чора-тадбирлар кўрилаётир. Ва қайд қиламизки, аҳоли томонидан шошилинч тиббий ёрдам тизимига бўлган ишонч йилдан йилга ошиб бормоқда – таъкидлади Ҳилола Алимова, РШТЁИМ бош директорининг педиатрия бўйича ўринбосари  Norma.uz учун берган интервьюсида.

 

Ҳ. Алимова шунингдек эътиборни шунга қаратдики, Шошилинч ёрдам тизими моҳиятан шунчаки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиника бўлинмаси эмас, балки илмий фаолият билан шуғулланадиган, кейинчалик олинган ишланмалардан фойдаланадиган тадқиқот институтидир. Бунда беморларнинг касалхона койкаларида бўлиш вақтини қисқартириш мақсадида ташхис қўйиш ва даволашнинг кам инвазив услубларини* ишлаб чиқиш долзарб йўналиш ҳисобланади.

 

– Шошилинч ёрдам тизими Соғлиқни сақлаш вазирлигининг устувор йўналиши ҳисобланади,– давом этди у. – Шунинг учун доимий асосда моддий-техника базасини қайта жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳияти малакасини ошириш амалга оширилади.

 

ШТЁТнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган тез ёрдам иши тўғрисида алоҳида сўз юритганда, РШТЁИМ вакили бугун бу хизматнинг автопарки 85%га янгиланганлиги ва яқин 5 йилда уни 400 ихтисослаштирилган машиналар, жумладан реанимобиллар билан тўлдириш режалаштирилганлигини қайд этди.

 

Маълумот учун: Ўзбекистонда Шошилинч тиббий ёрдам тизими Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги Фармони (10.11.1998 йилдаги ПФ-2107-сон) асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази кўринишида ташкил этилган.

 

Тизим ўз ичига пойтахтдаги бош муассаса, 12 минтақавий филиаллар ва ўзини туман тиббиёт бирлашмалари қошидаги 173 аҳоли пунктидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлими сифатида намоён қиладиган 173 субфилиални олади. Мамлакатимизнинг барча минтақаларида “103” Тез ёрдам хизмати ва Республика санитар авиацияси фаолият кўрсатади.

 

2016 йилнинг 6 ойида ШТЁТ муассасаларида 3,7 млн нафар мурожаат қилувчиларга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилган, бунда “103” Хизмати ва санитар авиацияси томонидан 3 млн нафар кишига хизмат кўрсатилган.

 

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА,  мухбиримиз.

 

____________________

* Организмга очиқ операцияларда қўлланадиганидан кўра камроқ аралашувни таъминлайдиган ҳар қандай муолажа (нафақат жарроҳлик) кам инвазив муолажа дейилади. Кам инвазив муолажа, қоидага кўра, эндоскопик асбоблардан фойдаланиш ва жарроҳлик майдонини эндоскоп ёки бошқа шунга ўхшаш асбоблар орқали билвосита кузатишда уларни масофали бошқаришни назарда  тутади.

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.