Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Солиқ ислоҳотини жорий этишга шошмаслик керак

27.06.2018

Читать на русском языке

 

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор мажлисида Ўзбекистон солиқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама этилди.

 

Президентнинг фикри

 

Мамлакатимиз раҳбари халқаро тажрибани ва халқаро ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олиш муҳимлигини қайд этди. «Мамлакатимизга келаётган халқаро ташкилотлар вакиллари солиқ концепциясига доир ўз таклифларини киритмоқдалар. Хорижий тажрибани инобатга олиш муҳим. Хорижий ҳамкорлар бизга ёрдам беришга тайёрлар», – деди у.

 

«Илтимосимизга кўра Россиядан эксперт (РФда фаолият юритаётган биринчи тоифали давлат маслаҳатчиси, Россия солиқ ислоҳотини ишлаб чиққан Сергей Шаталов – таҳр.) ташриф буюрди, у доимий асосда ишлайди», – дея маълум қилди давлат раҳбари. 

 

Унинг эътироф этишича, дастлабки «икки, уч, тўрт йил қийин ўтади, бироқ солиқ тизимини тартибга келтирмасак, барқарорликка эришиб бўлмайди, ҳар хил тўсиқлар юзага келаверади».

 

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига қараганда, Жаҳон банки ва бошқа молиявий институтлар экспертлари билдираётган фикрлар Ўзбекистонда тизим мавжуд эмаслигини тасдиқламоқда. «Афсуски, улар тилга олаётган маълумотлар тўғри бўлиб чиқмоқда – бизда тизим йўқ, профессионал нуқтаи назардан жараёнга чуқур ёндашилмаган. Илмий асосланган солиқ концепциясини қабул қилишга шошмаслигимиз керак. Баландпарвоз сўзлар билан мақсадга эришиб бўлмайди».

 

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш учун давлатларга 3 йилдан 10 йилгача вақт керак бўлади, шу сабабли Ўзбекистон узоқни кўзлаб иш тутиши лозим, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. «Биринчи навбатда халқ манфаатларини инобатга олиш зарур. Бу концепцияни албатта қабул қиламиз, бу борада тайёргарлик кўрмоқдамиз», – деди у.

 

Хорижий экспертнинг фикри

 

Сергей Шаталов суҳбатда қуйидагиларни маълум қилди: «Махсус режимларга ўзгартириш киритилади, квалификациялар янада оқилона тус олади. Тушум бўйича чегараланган миқдорлар белгиланади, улар янада мақбул, нормал, халқаро стандартларга мувофиқ тизимни яратиш имконини беради. Яъни унча юқори бўлмаган чегараланган миқдорлар белгиланади, бунда кичик бизнес учун эскича солиқ солиш тартиби сақланиб қолади, салмоқли тушум, салмоқли капиталга эга кўпчилик ташкилотлар эса умумий солиқ солиш режимига ўтадилар».

 

«Бу қийин кечиши, мослаштирувчи чоралар кўришни талаб этиши тушунарли, Молия вазирлиги бундай чораларни таклиф қилишга тайёр. Бунда фойда солиғи ставкаси, суғурта бадаллари миқдори камайтирилади», – дея қайд этди россиялик эксперт.

 

Видеоселектор мажлиси тўғрисидаги ахборот «Ўзбекистон 24» телеканали материалларига ҳавола қилган ҳолда «Газета.uz» сайтида эълон қилинган.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_