Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzЗачем нужно проверять платит ли ваш контрагент НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzКак отразить в отчетности переход на налог на прибыль в середине квартала – читайте на buxgalter.uz

Солиқ кодекси инвестицияларни рағбатлантиради

26.06.2019

Читать на русском языке

 

Молия вазирлиги ва ДСҚ 2020 йилдан харид қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚСни дарҳол ҳисобга олиш таклиф этмоқда. Ушбу инвестицион фаолликни оширувчи жиддий омил ҳақида Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов хабар берди.

 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси кейинги йилдан кучга кириши керак бўлган янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш бўйича ишларни якунига етказмоқдалар. Солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва юристлардан иборат эксперт гуруҳлари билан биргаликда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан сўнгги муҳокамалар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 12 ва 13 июнь кунлари Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлари иштирокида ана шундай муҳокамалар бўлиб ўтди. 

 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вакиллари: вазир ўринбосари Д.Султонов, Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Э.Гадоев, ушбу Департаментнинг бўлим бошлиғи З.Меналиева, Давлат солиқ қўмитаси Солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи А.Ҳошимов, шунингдек солиқ маслаҳатчиси, «Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси» ННТ аъзоси И.Аббосхонова янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг тақдимотини ўтказдилар.

 

Солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлардан ташкил топган ишчи гуруҳлар Солиқ кодексининг лойиҳасига доир ўз таклифларини шакллантириб, уларни муҳокама қилиш учун Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига киритадилар.

 

Таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин.

 

Ольга Бусарова,  

«Norma» МЧЖ эксперти.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_