Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые последствия по НДС возникают при получении «премий» от иностранного поставщика Как проверить контрагента через сервис БПИ Нужны ли сертификаты соответствия при временном ввозе товаров Как часто и в какие сроки можно выплачивать дивиденды в ООО – Buxgalter Pro

Солиқ кодекси такомиллаштирилади

22.05.2017

Ҳозирда солиқ қонунчилигини тартибга солиш, янада такомиллаштириш ва ривожлантириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу эса ҳар бир солиқ тўловчининг ўз бизнесини легаллаштириб, унинг фойдалилигини оширишга ҳаракат қилиши учун зарур шароитлар яратади.

 

Солиқ тизимини такомиллаштиришда солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш механизмини соддалаштириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали тадбиркорлар ва ишбилармонларга кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган илмий-амалий конференция «Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида солиқ қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусига бағишланди.

 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, педагог-ходимлар иштирок этди.

 

Йиғилганлар “Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш масалалари”, “Солиқ сиёсатини амалга ошириш: қонунчилик ва амалиёт”, “Солиқ низоларини судда кўриш амалиёти ва муаммолари”  сингари мавзулардаги чиқишларни тинглашди, ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.

 

Хусусан, солиқ қонунчилигини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини мукаммаллаштириш ҳамда назария билан амалиётнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхтаб ўтилди.

 

Солиқ қонунчилиги соҳасидаги ҳам олимлар, ҳам амалиётчи мутахассисларни жамлаган анжуман якунида билдирилган барча фикр-мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда Солиқ кодексини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилиши таъкидланди.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.