Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Солиқ кодексининг Махсус қисми муҳокама учун тақдим этилди

19.11.2018

Читать на русском языке

Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Солиқ кодекси Махсус қисмининг дастлабки вариантини эълон қилди. Умумий қисм устидаги иш якунига етказилмоқда, у 2018 йил 1 декабргача тақдим этилади.

 

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси (29.06.2018 йилдаги ПФ–5468-сон Фармон билан тасдиқланган) асосий қоидалари ҳисобга олинган:

  • барча тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш;
  • йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун солиқни 4% миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш имкониятини белгилаш;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини жорий этиш ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш;
  • давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланмасидан (ялпи тушумидан) ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш ва б.

 

Бўлимлар, боблар, қисмлар, моддалар, бандлар ва ҳ.к. рақамлари ҳозирча сақланиб қолди, барча муҳокама ва тавсиялардан сўнг уларга тузатиш киритилади. Эълон қилинган лойиҳага оид таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштириш ва кейинчалик муҳокама қилиш учун taxcode@mf.uz электрон манзилида қабул қилинади.

 

Солиқ кодексининг Умумий қисми ва қўшилган қиймат солиғи бўлими устидаги иш якунига етказилмоқда. Улар билан 2018 йил 1 декабргача танишиб чиқиш мумкин бўлади. Ўзаро алоқадор шахсларга солиқ солиш масаласини ишлаб чиқиш зарурлиги сабабли иш узоқ кўрилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолият жадаллашиши шароитида бундай битимлар сони ортиб бораётганлиги боис бу алоҳида эътиборни талаб қилади.

 

Умумий қисмда трансферт нарх белгилаш масалаларини акс эттириш режалаштирилмоқда, шу жумладан:

  • назорат қилувчи хорижий компаниялар ва ўзаро алоқадор шахсларни белгилаш;
  • «нозик капиталлаштириш» қоидалари;
  • қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш хусусиятлари.

 

Шунингдек трансферт нарх белгилаш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Солиқ кодексининг янги Умумий қисми асосида Махсус қисмнинг айрим бобларига, айниқса трансферт нарх белгилаш ва назорат қилувчи хорижий компаниялар қисмида қўшимча ишлов берилади.

 

Қўшилган қиймат солиғи бўлими тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 млрд сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан ҚҚСни тўлашга ўтказиш назарда тутилмоқда.

 

Бунда ҳозирги вақтда сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган ҚҚСни ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Кўп солиқ тўловчилар – ЯСТ тўловчилар ҚҚС тўлашга ўтказилиши муносабати билан Солиқ кодексидаги ушбу масалага доир қоидалар, шу жумладан мазкур солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш устида жиддий иш олиб бориш зарур.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум