Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқ маъмурчилигидаги янги механизмлар бўйича йил якунигача жарима қўлланмайди

01.04.2022

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда. Бу эса ички бозордаги нарх-навога, айниқса, озиқ-овқат нархлари ва инфляцияга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта.

 

– Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захирамиз етарли, – деди давлат раҳбари.

 

Бош вазир раҳбарлигида республика штаби ҳамда ҳокимлар бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилди. Уларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди. Озиқ-овқат ва хомашёнинг биржа савдоларига чиқарилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш, сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш вазифаси қўйилди.

 

Тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Жумладан, банклар томонидан тадбиркорларга хомашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 трлн сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Давлат дастурлари доирасида мева-сабзавотчилик, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълим кредитлари ҳажми ҳам, имтиёзли ставкалари ҳам сақлаб қолинади.

 

Йиғилишда солиқ маъмурчилигидаги янги механизмлар бўйича йил якунигача жарима қўлламаслик, шунингдек божхона имтиёзларини қўллаш даврини узайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Йиғилишда аҳоли бандлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда 67 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилиш шаклига ўтказилган. Бундай касблар яна кўпайтирилиб, бу орқали қўшимча 150 минг аҳоли бандлиги таъминланади.