Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқ маслаҳатчиси бўлишга даъвогарлар учун имтиҳон куни эълон қилинди

15.02.2016

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун имтиҳон 2016 йил 27 февралда ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ушбу воқеа ҳақидаги ахборот тарқатилди.

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатиниолиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом (Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 17 декабда 1749-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ ҳужжатларни тақдим қилган даъвогарлар имтиҳонга қўйилади.

 

Белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтаган шахслар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда 2016 йил 17 февралгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига малака имтиҳонини топширишга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим қилишга ҳақли (маълумот учун телефон 239-29-31).

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Молия вазирлиги амалдаги солиқ маслаҳатчилари рўйхатини янгилади