Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПредприятие перешло на НДС, что делать с договорами, которые заключены ранее Какие налоговые последствия возникают при выбытии учредителя ОООКак определять доходы от выбытия основных средств и иного имущества Как строительным организациям определять доход от реализации при расчете налога с оборота
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда

Солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда

08.07.2022

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси ишида Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

 

Мажлисда “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Қонун билан солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш ваколати жамоатчилик ташкилоти бўлган Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда.

 

Молия вазирлигининг солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тугатиш, солиқ маслаҳатчиларининг касбий даражасини ривожлантириш каби асосий функциялари Палатага ўтказилмоқда.

 

Йиллик товар айланмаси охирги 3 йил мобайнида бир млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан солиқлар бўйича берилган хулосалари солиқ органлари томонидан тан олинади.

 

Қонун билан солиқ маслаҳати хизмати турлари кенгайтирилмоқда ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқлар берилмоқда. Жумладан, солиқ маслаҳатига оид хулосани судларда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган ишларни кўриб чиқиш чоғида асос сифатида тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда.

 

“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Қонунда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш, эълон қилиш хавфи юзага келганлиги тўғрисида аҳолига хабар бериш, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аниқ вазифалари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларига раҳбарлик қилиш ва яна бир қатор ҳолатлар янги нормаларда мустаҳкамланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Унинг ваколатларига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ижросини таъминлаш, фавқулодда вазиятларни олдиндан прогноз қилиш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш режаларини ишлаб чиқиш ва бошқалар киритилган.

 

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда иштирок этиш тартиби белгиланмоқда. Сенаторлар томонидан Қонун бир овоздан маъқулланди.

 

Маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига қўшимча солиқ имтиёзлари белгиланмоқда. Жумладан, улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга фойда солиғидан озод этилиши белгиланмоқда.

 

Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчага асосан, 3 млн AҚШ долларидан 5 млн AҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун 3 йил муддатга, 5 млн AҚШ долларидан 15 млн AҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун 5 йил муддатга ва 15 млн AҚШ доллари ҳамда ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун 10 йил муддатга фойда солиғидан озод этилади.

 

Қонунда махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.

 

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар бериш мақсадида мазкур Солиқ ҳамда Божхона кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси туширилмоқда, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан озод этилмоқда.

 

Талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа таълим хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадлар таркибига киритилмайди.

 

Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.

 

Чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария ҳамда кўнгилочар марказларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқнинг 1 фоизлик ставкаси қўлланилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2022-08-17
  • USD:10970.01 (+0.00) сум
  • EUR:11117.01 (+0.00) сум
  • RUB:178.88 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах