Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Солиқ қонунчилигидаги барча ўзгаришлар – янги веб-сайтда

02.03.2018

Мамлакатимизда янги Soliq2018.uz давлат ахборот портали ишга туширилди. Ушбу ресурс 2018 йилда солиқ соҳасидаги ўзгаришлар билан таништиришга ихтисослашган.

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан яратилган мазкур лойиҳанинг техник ижроси UZINFOCOMга топширилган эди.

 

Сайт солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни оддий ва тушунарли тилда фойдаланувчиларга етказиб бериш мақсадида яратилган. Сайтдаги барча маълумотлар уч бўлимда: «Юридик шахслар учун солиқлар», «Жисмоний шахслар учун солиқлар» ва «Тадбиркорлик субъектлари учун солиқлар»да жамланган. Ушбу бўлимларда солиқ тўловчи тоифаларига мос солиқ турлари кўрсатиб ўтилган.

 

Маълумотлар шундай тақдим этилганки, унда фойдаланувчилар жорий йилдаги ставкаларни ўтган йилгилари билан солиштиришлари мумкин. Жадваллар тагида келтирилган матнларда турли маълумотларга аниқлик киритилган, солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган.

 

Жорий йилда мамлакатимиз солиқ сиёсатида катта ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Республикамизнинг Солиқ кодекси янги таҳрирда қабул қилинганидан кейин киритиладиган ўзгартиришлар мазкур порталда ҳам бериб борилади. Шунингдек, сайт орқали солиқ қонунчилигидаги бошқа кўплаб янгиликларни кузатиб бориш мумкин.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.