Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как применить льготу по социальному налогу (№УП-53) По какой ставке НДС облагать транспортировку груза при наличии прямого договора с инопартнером 10 важных нововведений в июне 2022 года – для руководителя и бухгалтера (таблица) Как рассчитать и уплатить взносы на ИНПС

Солиқ соҳаси рақамлаштирилади

17.03.2022

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилиги фаол равишда тубдан ислоҳ қилинмоқда. 2019 йил декабрда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, тўғридан-тўғри қўлланувчи нормалар жорий этилди. Солиқлар сони 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мол-мулк солиғи ставкаси 5%дан 1,5%га, қўшилган қиймат солиғи 20%дан 15%га туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб 2 баравар камайтирилди.

 

Янги Тараққиёт стратегиясида бу борадаги ислоҳотларни давом эттириш ҳамда иқтисодиётга солиқ юкини янада камайтириш ва солиққа оид тартиб-таомилларни қисқартириш вазифалари белгиланган.

 

– Биз инсон қадрини улуғлашни эълон қилдик, халқимизни рози қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Хусусан, 2026 йилга бориб иқтисодиётга солиқ юкини 25%гача камайтириш мақсад қилинган. Шунингдек 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғини 12%гача тушириш, кейинчалик ер ва мол-мулк солиқларини бирлаштириш мўлжалланган.

 

Давлатимиз раҳбари солиқ идоралари фаолиятини яхшилаш, бунинг учун ахборот технологияларини кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

 

Бунинг натижасида бизнес-жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилади, «яширин иқтисодиёт» ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқлари бартараф этилади, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланади.