Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ССП: юзма-юз суҳбатдан аввал тестдан ўтказиш керак

04.10.2018

Читать на русском языке

 

Савдо-саноат палатаси бизнесни назорат қилувчи давлат органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибига доир лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

          

ССП мутахассислари Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоат экспертизасидан ўтказдилар. Ушбу лойиҳанинг қисқача шарҳини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

 

Экспертиза давомида тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нормалар аниқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Лойиҳа бандининг тартиб рақами

Лойиҳа бандининг матни

ССПнинг фикри

5-банд

Назорат қилувчи орган белгиланган даврийлик билан, бироқ 3 йилда камида бир марта ходимларни аттестациядан ўтказади.

Аниқ муддат тайинланмаганлиги назорат қилувчи орган раҳбарияти аттестациядан ўтказиш даврийлигини ўз хоҳишига кўра белгилашига имкон беради, бу билан суиистеъмолчиликка замин яратилади ва ходим тобе ҳолатга тушиб қолади.

7-банднинг иккинчи хатбошиси

Назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи билан унинг маҳаллий бўлинмаларида ҳудудий ёки минтақалараро аттестация комиссиялари ташкил этилиши мумкин. Бу ҳолда назорат қилувчи органнинг маҳаллий бўлинмаси бошлиғи ҳудудий ва минтақалараро аттестация комиссияларининг раиси ҳисобланади.

Мазкур ҳудудий ва минтақалараро аттестация комиссияларининг мақоми кўрсатилмаган, шунингдек уларнинг фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланмаган.

31-банд

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш давомида ходимнинг ҳуқуқбузарлик далиллари аниқланган тақдирда (ходим ҳуқуқбузарлик содир этиши далиллари назарда тутилаётган кўринади – таҳр.) унга тақдим этилган текширув ўтказиш ҳуқуқи аттестация комиссияси томонидан бекор қилинади ва у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Текширувлар ўтказиш ва уларни ўтказиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш асослари, тартиби белгиланмаган, бу мазкур функция ваколатларига кирмайдиган аттестация комиссиясига ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги далилини ўз хоҳишига кўра белгилаш ҳуқуқини беради.

 

Бунинг устига, қонун ҳужжатларида ҳуқуқбузарлик содир этиш далилини тасдиқлашнинг тегишли тартиби (масалан, суд тартибида, хизмат текшируви) назарда тутилган.

 

Палата лойиҳа юзасидан концептуал таклиф ҳам киритди. Аттестациядан ўтказилаётганларнинг билим даражасини аниқлаш учун олдиндан тестдан ўтказишни жорий этган маъқул. Уни комиссия тасдиқлаган саволлар рўйхати бўйича аттестациядан бир ҳафта олдин ўтказиш лозим.

 

Тест электрон тарзда тегишли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда кузатувчилар иштирокида ўтказилиши, бутун жараён эса видеокузатув орқали қайд этилиши шарт. Тестларнинг жавобларини автоматик равишда онлайн-режимда текшириш учун ишчи органнинг маълумотлар базасига юбориш лозим. Бу билан тартиб-таомилнинг холислиги ва шаффофлигини таъминлаш мумкин.

 

Шу тариқа, тест якунларига кўра зарур балл тўплаган ходимларгина аттестация комиссияси билан юзма-юз суҳбатга (лойиҳа доирасида аттестация формати, таҳр.) қўйилади.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах