Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Стандартлаштириш соҳасидаги бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтайди

25.11.2015

Бу ҳақда “Ўзстандарт” агентлиги вазирликларга, идораларга, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлик субъектларига эслатиб ўтади.

 

 

Агентлик мурожаатномасида айтилишича, Ўзбекистоннинг амал қилинувчи ҳужжатлари (O‘zRH)  ва тавсияномалари (O‘z T) каби стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг бундай тоифаларининг амал қилиш муддати 2016 йил 1 январда тугайди.

 

 

Тугатиш “Стандартлаштириш тўғрисида” Қонунга 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ амалга оширилади. Улар стандартлаштиришга доир фақат қуйидаги норматив ҳужжатлар тоифасининг мавжуд бўлишини кўзда тутади:

 

халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;

 

ташкилотнинг стандартлари;

 

хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.