Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Статистика бошқармаси ҳисоботлар топшириш муддатларини эслатади

06.02.2017

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нотижорат ташкилотлар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмаларга 2016 йил учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш зарурлиги ҳақида эслатади.

ХУМШ статистика ҳисоботлари 

 

ХУМШнинг статистика ҳисоботи 2017 йилнинг 15 февралигача тақдим қилиниши керак. Бунда ташкилотлар «8-kom shakli» (йиллик) «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти тўғрисида»ги шакл бўйича ҳисобот топширишади.

 

Шунингдек, Бошқарма эслатиб ўтадики, Тошкент шаҳридаги ХУМШ учун барча туманлар статистика бўлимларида ҳамда Тошкент шаҳар статистика бошқармасида (Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 11, 35-хона, тел. 230-88-14, 230-88-25) ҳисоботларни электрон шаклда тўлдириш ва жўнатиш масалалари бўйича бепул маслаҳатлар кўрсатилмоқда.

 

Кичик бизнес субъектларининг статистика ҳисоботлари

 

Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2016 йил учун 1-КВ (йиллик) «МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНА ҲИСОБОТИ» шакли бўйича ҳисоботни 2017 йилнинг 27 февралидан кечиктирмай, чет эл инвестициялари қатнашган ва хорижий капитал иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар 2017 йилнинг 27 мартидан кечиктирмай ҳисобот топширишлари зарур

 

Бундан ташқари алоҳидаги фаолият турлари учун “1-КВ shakliga ilova” шаклига илова қилинаётган жадвалга биноан Илова тақдим этилиши кўзда тутилган.

 

Нотижорат ташкилотлар статистика ҳисоботлари

 

*** 

 

Маълумотда қайд қилинишича, амалга оширилаётган фаолият тури ва ходимларнинг сонига боғлиқ ҳолда йиллик статистика ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш ҳам кўзда тутилган.

 

Қўмита сайтидаги «Хизматлар» («Ҳисоботлар рўйхати») бўлимида ташкилотингизга 2017 йил учун ҳисоботлар Рўйхатини мустақил равишда шакллантириш имкони мавжуд, «Стат-Инфо» («Ҳисобот шакллари») бўлимида эса бланкаларни ва уларни тўлдириш  бўйича тушунтиришларни юклаб олиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамизки,  давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисоботларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 215-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади.

 

Маълумот учун телефонлар: 230-88-29, 230-88-09, 230-88-07.

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

«eStat 2.0» статистика тизими ЭРИ калитлари билан интеграциялашди

 

2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди