Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Суд орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш – устувор йўналиш

27.07.2017

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари  сифатида мустаҳкамланди  ва шубҳасиз доимий равишда давом эттирилади.

Шу боис Ўзбекистонда умумий юрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов батафсил маълумот берди.  Ушбу ҳисоботдан аҳамиятга эга айрим маълумотларни келтирамиз:

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 149 090 та иш кўрилиб, уларнинг 89,4%и  бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича талабларнинг 88,1%и қаноатлантирилди.

Айнан  шу даврда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 40 008 нафар шахсга нисбатан 30 198 та жиноят иши кўриб чиқилган, 66 та иш бўйича 88 нафар шахс оқланган.

Яна битта ижобий кўрсаткич: ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 993 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Шунингдек, жиноий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан етказилган 290 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 3 406 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, судлар томонидан 223 793 нафар шахсга нисбатан 189 344 та маъмурий иш кўриб чиқилди. Иқтисодий судлар томонидан 186 837 та иш кўрилиб, уларнинг 97,9%и бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича талабларнинг 93,6%и қаноатлантирилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий судида 13 899 та шикоят кўриб чиқилиб, уларга асосан 370 та суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Ушбу муддат мобайнида судлар томонидан 128 274 та сайёр суд мажлислари ўтказилди ва бу жараёнларда жамиятимизнинг кенг қатламлари иштирок этди.

 

 

Маъруф УСМАНОВ.

Курс валют

2017-10-24
  • USD:8069.61 (+10.84) сум
  • EUR:9496.32 (--19.48) сум
  • RUB:140.31 (--0.53) сум